Ўзбекистон | 19:00 / 20.05.2025
1574
5 дақиқада ўқилади

Infinix'нинг Note 50 серияси: замонавий дизайн, юқори тезлик ва ақлли функциялар бирлашмаси

Ёш ва фаол авлод учун мўлжалланган замонавий технологик бренд — Infinix узоқ кутилган Note 50 смартфонлар сериясини расман тақдим этди. «Чинакам флагман қандай бўлиши керак?» деган саволга янги ёндашув таклиф қилувчи бу серияга бир нечта модел киради, уларнинг энг асосийлари — Note 50 ва Note 50 Pro ҳозирда Ўзбекистонда сотувда.

Ҳақиқий металл рамка, тезкор зарядлаш, юқори аниқликдаги дисплей, One-Tap Infinix AI∞ функцияси ва сунъий интеллект (AI) асосида ишловчи Bio-Active Halo каби соғлиқни назорат қилиш имкониятлари билан жиҳозланган ушбу қурилмалар кундалик фойдаланиш ва кўнгилочaр вазифалар учун янги даражадаги қулайликни тақдим этади.

Мустаҳкамлик ва услуб уйғунлиги

Note 50 Pro модели ҳошияси ArmorAlloy™ қотишмасидан тайёрланган — бу дамаск пўлати ва аэрокосмик синф алюминий аралашмасидан иборат бўлиб, жилоланган кўриниши билан нафақат чиройли, балки бардошли ҳам. Эргономик юмалоқ бурчаклар қулай тутиб туришни таъминлайди. Смартфонда ShockAbsorb™ амортизация системаси ҳам қўлланган бўлиб, у қўлдан тушиб кетиш ҳолатларида чидамлиликни оширади ва TÜV SÜD сертификатига эга.

 Ҳар қандай шароитда тезкор зарядлаш

 90W FastCharge 3.0 зарядлаш технологияси туфайли смартфонни атиги 38 дақиқада 1% дан 100% гача тўлдириш мумкин. Бундан ташқари, Infinix ўз қурилмаларини тўлиқ тўпламда тақдим этибгина қолмай, ҳар бир харидорга 30W MagCharge симсиз заряд қурилмасини совға сифатида беради. 5200 mAh сиғимли аккумулятор эса ҳатто экстремал ҳароратда ёки қувват даражаси паст бўлганда ҳам барқарор ишлашни таъминлайди.

Дизайн ва самарадорлик

 Infinix Note 50 Pro модели 6.78" AMOLED FHD+ экран, 144Hz янгиланиш тезлиги, 2160Hz тегиниш частотаси билан жиҳозланган. Экран ости бармоқ изи сканери ҳам мавжуд. 1300 нит максимал ёрқинлик экран тасвирини қуёш остида ҳам аниқ кўрсатади, дисплей TÜV Rheinland кўк нурланишдан ҳимоя сертификатига эга. 100% DCI-P3 ранг қамрови эса янада табиий ва бой тасвирларни тақдим этади. Экраннинг фойдали майдони — 93,4%. Ушбу модель Helio G100 Ultimate 6 нм процессори, 12 GB тезкор хотира (24 GB гача кенгайтирилади) ва 256 GB ички хотира билан таъминланган.

 Сунъий интеллект доимо ёнингизда

 Infinix AI∞ One-Tap орқали фойдаланувчилар Folax сунъий интеллект ёрдамчисини қувват тугмасини босиб туриш орқали фаоллаштиришлари мумкин. Folax экрандаги матн ва тасвирни таниб олади, таржима қилади, саволларга жавоб беради.

AI асосида ишловчи функциялар ёрдамида суратдан кераксиз объектларни ўчириш, керакли қисмларни ажратиб олиш ёки овозли буйруқ билан суратга олиш мумкин.

Шунингдек, фойдаланувчи таъриф асосида эксклюзив фон-расм яратиш, қўл билан чизилган расмни тасвирга айлантириш ва интеллектуал қидирув функциясидан ҳам фойдаланиши мумкин — элемент устида белгиланг, AI сизга у ҳақида маълумот беради.

Гўзал суратлар учун кенг имкониятлар

 Note 50 Pro — кучли камера тизими, замонавий дизайн ва янги операцион тизим асосида ишлаб чиқилган чинакам флагман. Асосий 50 MP камера OIS оптик барқарорлаштирувчи модули билан жиҳозланган, 8 MP кенг бурчакли камера эса шаҳар манзараларини суратга олишда аъло даражада. Олд камера — 32 MP. Видео ёзиш: 2K/30 FPS, 1080p/60 FPS.

 Кундалик фойдаланиш учун мукаммал танлов — Note 50

 Note 50 модели ҳам Helio G100 Ultimate 6 нм чипсети асосида ишлайди. 8/256 GB хотира, тезкор хотира 16 GB гача кенгайтирилади. Дисплей: 6.78" AMOLED, FHD+, 144Hz янгиланиш, 2160Hz тегиниш частотаси. Батарея — 5200 mAh, 45W симли заряд, 30W MagCharge симсиз заряд қурилмаси ҳар бир харидорга совға сифатида берилади. Орқа камера: 50 MP OIS асосий + 2 MP портрет модули, олд камера — 13 MP. Видео ёзиш: 2K/30 FPS, 1080p/60 FPS.

 Ранглар

 Infinix Note 50 Pro ва Infinix Note 50 моделлари бутун Ўзбекистон бўйлаб ҳамкор тармоқлар ва маркетплейсларда мавжуд. Note 50 Pro қуйидаги рангларда: Shadow Black, Titanium Grey, Racing Edition. Note 50: Shadow Black ва Titanium Grey.

Моделлар ҳақида батафсил маълумот ушбу ҳаволада.

Мавзуга оид