Магнус Карлсен дунё бўйича 143 минг шахматчи билан онлайн ўйин ўтказди
Тарихдаги энг йирик қарама-қаршилик дуранг натижа билан тугади.

Фото: Getty images
Норвегиялик гроссмейстер Магнус Карлсен ва бутун дунёдан Chess.com фойдаланувчилари ўртасидаги онлайн ўйин 46 кун давом этди ва дуранг натижа билан якунланди. Собиқ жаҳон чемпионининг рақиблари 143 минг кишидан иборат бўлиб, бу «гроссмейстер дунёга қарши» шахмат ўйинлари бўйича янги рекордга айланди.
Ўйин Фишер форматида, яъни доналарнинг тасодифий бошланғич жойлашуви тартибида ўтказилди (пиёдалардан ташқари). Карлсен биринчи юришни амалга оширди, кейин эса фойдаланувчилар «Team World» жамоаси томонидан қилинган ҳар бир юриш учун овоз берди. Ҳар бир томон ҳар бир юришни амалга ошириш учун 24 соат вақтга эга бўлди.
Карлсен дебютни устунлик билан бошлади ва вазиятни назорат қилди, бироқ рақиб жамоа якунда дурангга эришди. Баҳс 32-юришда уч марта такрорланган позиция билан тугади. Карлсен «Team World» ҳимоясини енгиш йўлини топа олмаганини тан олди.
«Дебютда бироз устунликни ҳис қилдим, аммо кейин эҳтимол хато қилдим. Шундан сўнг рақибларим менга бирорта ҳам имконият бермади», деди Карлсен. Унинг қўшимча қилишича, жаҳон терма жамоаси «таваккалсиз бўлса-да, жуда малакали, аммо самарали ўйнади».
Ушбу ўйин гроссмейстер ва минглаб ўйинчилар ўртасидаги тарихдаги учинчи йирик онлайн қарама-қаршилик бўлди. Аввалроқ, 1999 йилда россиялик Гарри Каспаров 50 мингдан ортиқ, 2023 йилда эса ҳиндистонлик Вишванатан Ананд 70 мингга яқин рақибдан иборат жамоани мағлуб этганди. Карлсен дуранг ўйнади, бироқ «Team World» жамоасидаги рақиблар сони бўйича ўзидан олдинги иккала рекордни ҳам янгилади.
Мавзуга оид

20:52 / 26.03.2025
Украиналик гроссмейстер ғирромлиги учун 3 йилга дисквалификация қилинди

11:56 / 28.02.2025
Шахмат бўйича 10-жаҳон чемпиони Борис Спасский вафот этди

00:38 / 11.02.2025
Шахматчи Жавоҳир Синдоров Ҳикару Накамура устидан ғалаба қозонди

11:59 / 11.01.2025