Ўзбекистон | 17:00 / 23.05.2025
1359
2 дақиқада ўқилади

Tenge Bank Навоий шаҳрида янги банк хизматлари марказини очди

21 май куни Навоий шаҳрида Tenge Bank янги банк хизматлари марказининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Бу тармоқни кенгайтириш ва Ўзбекистоннинг барча ҳудудлари аҳолиси учун замонавий банк хизматларидан фойдаланиш имкониятларини оширишда муҳим қадамдир.

Фото: Tenge Bank

Янги офис жисмоний ва юридик шахсларга кенг қамровли банк маҳсулотлари ва хизматларини таклиф этади.

Tenge Bank ўзининг географик жойлашувини кенгайтириш ва замонавий молиявий ечимларни жорий этиш орқали фаол ривожланиб ва ҳудудларга инвестиция қилиб келмоқда. Биз нафақат аҳоли ва тадбиркорларга юқори сифатли банк хизматларини тақдим этишга, балки шаҳарнинг барқарор иқтисодий ривожланишига ҳисса қўшишга интиламиз”- деб таъкидлади “Tenge Bank” АТБ Бошқарув Раиси Биринчи ўринбосари Шаҳруҳ Хакимов.

Навоий шаҳар, Баҳор МФЙ, Зулфия кўчаси, 4А-уй (мўлжал – Фарҳод маданият уйи)да жойлашган янги офис очилиши мунособати билан тадбир меҳмонлари учун байрам фуршети, мусиқалар, шунингдек, эсдалик совғалари билан кўнгилочар дастури ташкил этилди.

Tenge Bank мижозларга ишончли молиявий ечимлар ва юқори даражадаги хизматни таклиф қилиб, Ўзбекистон бўйлаб ўз фаолиятини кенгайтиришда давом этади.

Tenge Bank замонавий банк технологияларидан фойдаланган ҳолда барча тоифадаги корпоратив ва чакана мижозларга молиявий хизматлар кўрсатадиган универсал банкдир. Банк Қозоғистон Халқ Банкининг (Halyk Bank) шўъба корхонаси ҳисобланади.

Halyk Bank Қозоғистондаги энг йирик тизимни ташкил этувчи банклардан бири бўлиб, Halyk Group таркибига киради ва Марказий Осиёдаги етакчи молия институтларидан бири бўлиб, кенг мижозлар базаси ва мавжудлик тармоғига эга.

Halyk Group чакана ва корпоратив мижозларга, кичик ва ўрта бизнесга банк хизматларининг тўлиқ спектрини таклиф этади. Halyk Group Грузия ва Ўзбекистонда ҳам фаолият юритади.

 E-mail: info@tengebank.uz Веб-саҳифа | Facebook | Instagram | Telegram

 

Мавзуга оид