АҚШ 65 йилдан сўнг яна ҳоккей бўйича жаҳон чемпиони бўлди
Америкаликлар финалда Швейцарияни мағлуб этди.

Фото: AFP/Getty Images
АҚШ ҳоккей миллий жамоаси 1960 йилдан бери биринчи марта ва тарихда учинчи марта жаҳон чемпиони бўлди.
Мусобақа Швеция ва Дания ареналарида ўтказилди. Финалда АҚШ миллий жамоаси Швейцария билан баҳслашиб, Тейж Томпсоннинг қўшимча таймда урган ягона голи эвазига ғалаба қозонди.
АҚШ сўнгги бор 1960 йилда Скво-Вэлли қишки олимпиадасида жаҳон чемпиони бўлган эди (Олимпиада ва жаҳон чемпионати биргаликда ўтказилди).
Учинчи ўринни Швеция миллий жамоаси қўлга киритди. Бронза учун баҳсда швецияликлар Данияни 6:2 ҳисобида енгди.
Ҳоккей бўйича жаҳон чемпионати 1920 йилдан бери ўтказилади. Унда Канада энг кўп – 28 марта ғалаба қозонган. СССР/Россия ҳисобида 27 та ғалаба бор.
Шунингдек, Чехословакия/Чехия 13 марта, Швеция 11 марта, Финляндия 4 марта, АҚШ 3 марта, Буюк Британия ва Словакия 1 марта жаҳон чемпиони бўлган.
Мавзуга оид

08:00
Трамп Лос-Анжелесга денгиз пиёда аскарлари ва кўпроқ миллий гвардиячиларни юборди

22:38 / 09.06.2025
Саида Мирзиёева АҚШ давлат котиби ёрдамчиси билан учрашув ўтказди

21:09 / 09.06.2025
Шавкат Мирзиёев АҚШнинг етакчи компаниялари делегацияси билан учрашув ўтказди

18:40 / 09.06.2025