Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Франция жанубида блэкаут: анархистлар жавобгарликни ўз зиммасига олди
24 ва 25 май кунлари Канн ва Ницца шаҳарларида электр таъминотидаги узилишлар учун жавобгарликни икки «анархистик гуруҳ» ўз зиммасига олди.

Фото: Lorenzo Franzoni / Getty Images
Анархистлар Франция ривиерасида электр таъминотидаги йирик узилишлар учун жавобгарликни ўз зиммаларига олишди. Бу ҳақда 25 май, якшанба куни Франциянинг Грас ва Драгинян туманлари прокуратурасига тақдим этилган аноним баёнотга асосланиб, BFMTV медиа компанияси хабар берди.
Баёнот 25 май куни ўта сўл фаоллар томонидан бошқариладиган веб-сайтда эълон қилинди, деб хабар беради BFMTV. Унда муаллифлар ўзларини «Франция ривиерасидаги электр таъминоти объектларига қилинган ҳужум» учун жавобгарликни ўз зиммаларига олган икки «анархистлар гуруҳи» деб таништиради.
«Канн кинофестивалининг тақдирлаш маросими ва тантанали оқшом арафасида биз Канн агломерациясини таъминловчи асосий подстанцияни ўчириб қўйдик ва Ниццадан келаётган 225 кВ электр тармоғини уздик», — дейилади хабарда.
Муаллифларнинг қўшимча қилишича, «ўз идеалларини ҳимоя қилиш учун» улар минтақадаги тадқиқот марказлари, авиация ва аэрокосмик компаниялар, стартаплар, аэропорт ва бошқа саноат, ҳарбий ва технологик объектларни электр энергиясисиз қолдиришни хоҳлаган.
Баёнотнинг ҳақиқий экани ҳали тасдиқланмаган.
Мавзуга оид

18:55 / 27.07.2025
Француз вазири яқин кунларда араб давлатлари “илк бор ҲАМАСдан қуролсизланишни талаб қилишлари”ни айтди

13:32 / 26.07.2025
Е3 давлатлари Ғазода зудлик билан ўт очишни тўхтатишга чақирди

09:46 / 25.07.2025
Франция Фаластин давлатини тан олади — Макрон

14:06 / 24.07.2025