Спорт | 20:39 / 28.05.2025
30315
1 дақиқада ўқилади

Абдуқодир Ҳусанов уйланди

Футбол бўйича Ўзбекистон миллий жамоаси ва Англиянинг “Манчестер Сити” клуби ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов бўйдоқлик билан хайрлашди.

Фото: Видеодан кадр

Кеча, 27 май куни Ҳусановлар оиласи пойтахтдаги “Версал” ресторанида халққа ош берганди. Унда Ўзбекистон сиёсатида катта ўрин тутувчи бир қатор шахслар, машҳур спортчилар ҳам қатнашган.

21 ёшли футболчининг никоҳ оқшоми бугун, 28 май куни Тошкент шаҳридаги ресторанлардан бирида бўлиб ўтмоқда.

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 

A post shared by Kun.uz (@kun.uz)

Эслатиб ўтамиз, Абдуқодир Ҳусанов 2025 йил январида 40 млн евро эвазига Франциянинг “Ланс” клубидан “Манчестер Сити”га ўтганди. У шу тариқа АПЛда ўйнаган илк ўзбекистонлик футболчига айланди.

Мавзуга оид