17 та хорижий компания Ўзбекистонда офисини очишни режалаштирмоқда
Growth Point форуми якунларига кўра, 17 та хорижий компания Ўзбекистонда ўз офисларини очишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Рақамли технологиялар вазирлиги хабар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати
Тошкент шаҳрида Рақамли технологиялар вазирлиги ва IT Park Uzbekistan томонидан ташкил этилган халқаро «Growth Point : Ўзбекистон рақамли бизнес учун» форуми бўлиб ўтди.
Уч кунлик тадбир минтақанинг рақамли дунёси учун муҳим воқеага айланди ва МДҲ давлатлари ҳамда бошқа минтақалардан етакчи IT компаниялар, BPO сектор вакиллари, рақамли агентликлар, gamedev ва креатив студияларининг 160 дан ортиқ вакилларини бирлаштирди.
Форум Ўзбекистоннинг технологик марказ сифатидаги мавқейини яна бир бор тасдиқлаб, бизнесни маҳаллийлаштириш, экспорт ва халқаро ҳамкорлик учун янги имкониятларни очди.
Мавзуга оид

11:37 / 26.05.2025
Деҳлида Ўзбекистон-Ҳиндистон таълим форуми ўтказилди

13:10 / 05.05.2025
Самарқанд БМТнинг Давлат хизматлари форумини қабул қилади

09:10 / 24.04.2025
Тошкентда Марказий Осиё ва Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши биринчи форуми ўтказилади

10:20 / 12.09.2024