Ангренда аянчли ЙТҲ: ота ва унинг фарзанди ҳалок бўлди
27 май куни Ангрен шаҳрида маст ҳайдовчи йўлнинг белгиланмаган жойидан ўтаётган пиёдалар – ота ва унинг 2 фарзандини уриб юбориб, воқеа жойидан қочиб кетди. ЙТҲ оқибатида 2 киши вафот этди.

Фото: Shutterstock
Kun.uz ихтиёрига келиб тушган маълумотларга кўра, 27 май куни Тошкент вилояти Ангрен шаҳрида 2 кишининг ҳаётига зомин бўлган даҳшатли авария юз берди.
27 май 20:30 ларда Ангрен шаҳар «Навбаҳор» МФЙ ҳудудида маст ҳайдовчи «Матиз» автомобилида йўлнинг белгиланмаган жойидан ўтаётган пиёдалар – ота ва унинг 2 фарзандини уриб юборган. Ҳайдовчи воқеа жойидан қочиб кетган.
Манбага кўра, ЙТҲ оқибатида ота воқеа жойида, унинг вояга етмаган фарзанди эса 28 май куни эрталаб шифохонада вафот этган. Оиланинг яна бир вояга етмаган фарзанди жароҳат олиб, шифохонага ётқизилган.
«Оила учун жуда оғир вазият, ҳамма қайғуда. ППХ ходимлари ҳайдовчини ушлаган» дея Kun.uz'га хабар берди фожиадан хабардор фуқаролардан бири.
ЙҲХХ ахборот хизмати Ангренда шундай фожиа бўлганини Kun.uz'га тасдиқлади. Лекин ҳодисанинг бошқа тафсилотларини очиқламади.
Мавзуга оид

19:03 / 28.05.2025
Андижонда ЙПХ ходимларидан қочган Nexia-2 бошқа автомобиллар билан тўқнашди

01:49 / 27.05.2025
Наманганда дарахтга урилган Nexia-3 ёниб кетди. Ҳайдовчи ҳалок бўлди

20:21 / 24.05.2025
«Сўнгги қўнғироқ» тадбирларида автомобил бошқарган ўқувчилар аниқланди

10:27 / 22.05.2025