Ўзбекистон | 15:00 / 29.05.2025
2369
3 дақиқада ўқилади
Реклама

Сармоя ва ҳордиқ бирлашган жой: Chorvoq Darvozasi

Chorvoq Darvozasi — тоғда уйли бўлишни ва фойдали инвестицияни орзу қилганлар учун янги имкониятлар.

Фото: Dream City

Мажмуа Чорвоқ тоғларининг марказий қисмида жойлашган бўлиб, табиатнинг осойишталигини замонавий қулайликлар билан уйғунлаштиради.

Бу жой нафақат сокин шаҳар ташқарисидаги ҳаёт учун, балки ички туризмнинг ўсиши фонида ижарадан барқарор даромад олиш учун ҳам жозибали ҳисобланади.

Харид учун қулай шартлар мавжуд: 24 ойгача фоизсиз муддатли тўлов.

Chorvoq Darvozasi тўлиқ яшаш муҳитини шакллантиради: ҳовузли қўриқланадиган ҳовлилар, болалар ва спорт майдончалари, сайр йўлаклари, яшил ҳудудлар, кафе, ресторан ва дўконлар. Ҳудудда KFC, Costa Cоffee ва Papa John’s каби халқаро брендлар фаолият юритади, ёзда эса дунёдаги энг йирик меҳмонхона тармоқларидан бири — Wyndham ўз фаолиятини бошлайди. Мажмуанинг асосий диққатга сазовор жойларидан бири — аквапарк бўлиб, у дам олувчилар учун марказга айланади. Бундан ташқари, ҳар ёшдаги болалар учун турли хил ўйин зоналарини ўз ичига олган катта болалар майдончаси қурилади. Аҳоли ва меҳмонлар қулайлиги учун ерости ва ерусти автотураргоҳлар кўзда тутилган.

Инвесторлар учун ишончли бошқарув хизмати мавжуд: бошқарувчи компания ижарага беришнинг барча босқичларини ўз зиммасига олади — эълон жойлаштиришдан бошлаб, меҳмонни кутиб олиш, тозалаш ва хизмат кўрсатишгача. Бу эса хонадонингизни эгаси иштирокисиз барқарор пассив даромад манбаига айлантиради.

Лойиҳани қурувчи Dream City, Ўзбекистоннинг илғор девелопер компаниялардан бири бўлиб, муваффақиятли амалга оширилган кўплаб турар жой ва тижорат лойиҳалари тажрибасига эга.

Батафсил маълумот олиш, харид шартларини ҳисоблаш ва мос вариант танлаш учун Тошкентдаги савдо офисимизга мурожаат қилинг — биз сиз учун объектга қулай саёҳатни ҳам ташкил қиламиз. Шунда сиз ўз кўзингиз билан лойиҳа кўлами, манзаралари ва сифатини баҳолайсиз.

Chorvoq Darvozasi — ноёб табиий жойлашувдаги ишончли актив ва юқори салоҳиятга эга сармоя.

Савдо офиси манзили: Фурқат кўчаси, “Tashkentcity” ХИМ, 1-блок, Тошкент, Ўзбекистон

Website : dreamcity.uz

Instagram : @dreamcity.uz

+998 71 202 22 22

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид