Ўзбекистон | 17:00 / 30.05.2025
1564
4 дақиқада ўқилади

FLAVIS — Янги таъм, янги дид, янги босқич

“Family group” компанияси яна бир янгиликка қўл урди. Компания Flavis бренди орқали ҳозирги кунга қадар анор, моҳито, қулупнайли моҳито, нок, лимонад ҳамда тархун таъмли ширин газли ичимликларидан ишлаб чиқарган бўлса, бугун бу мазали таъмлар ҳамда ёрқин ранглар қаторига яна бир янги таъм – Flavis blue raspberry, яъни кўк малина таъмини берувчи ичимлик ҳам қўшилмоқда.  

Flavis – ҳар бир томчисида лаззат ва роҳатни жамлаган таъм!

FLAVIS’нинг анор таъми айниқса, кенг омма орасида алоҳида эътирофга сазовор бўлди. Салқин ичимликлар бозорида янги дид, янги қарашлар тимсоли сифатида қабул қилинган ушбу таъм бозордаги бир хилликдан зериккан истеъмолчилар учун ҳақиқий янгиликка айланди.

Бу бир қарашда оддий ичимликдек туюлса-да, у ортидаги концепция — бахт, тетиклик ва илҳом улашиш ғояси FLAVIS’нинг нафақат бозорда, балки истеъмолчи қалбида ҳам мустаҳкам жойлашишига сабаб бўлди.

Таъмлар уйғунлиги — ҳар бир дидга мос

FLAVIS нафақат анор таъми, балки моҳито, қулупнай, нок, малина, лимонад, тархун таъмлари орқали ҳар хил ёш ва диддаги истеъмолчиларни қамраб олган. Бу таъмлар — FLAVIS брендининг замонавий, шижоатли ва креатив ёндашуви ёрқин намунасидир.

FLAVIS — шунчаки ичимлик эмас. У ишончли ва хавфсиз маҳсулот сифатида барча санитар ва халқаро стандартларга тўлиқ жавоб беради. Ишлаб чиқариш жараёнида сифат ва озиқ-овқат хавфсизлиги тизими жорий этилган ва назорат қилиб борилади.

Бундан ташқари, FLAVIS маҳсулоти ҳалол сертификатига ҳам эга. Бу нафақат маҳаллий, балки халқаро бозор учун ҳам ишончли платформа яратади.

FLAVIS — тренд яратувчи бренд

Бугунги кунда FLAVIS нафақат бозордаги рақобатчи, балки тренд яратувчи бренд сифатида ҳам тан олинмоқда. У ўзининг ёрқин дизайни, ноёб таъмлари ва энг асосийси — маҳсулот ортидаги тарих ва ғояси билан бошқалардан ажралиб турибди. Бренд инсонларга бахт ва қувонч улашишдан асло тўхтамайди.

FLAVIS бугунги истеъмолчи талабига жавоб берадиган, сифат, дизайн ва дид уйғунлашган маҳсулот. Унинг муваффақияти ортида иштиёқ, саъй-ҳаракат ва қатъият бор. У нафақат бозорда сотилаётган маҳсулот, балки янги ўзгаришлар, янги дид, янги имкон тимсоли.

2024 йилда FLAVIS халқаро миқёсда ҳам тан олинди. “Brand Awards International 2024” танловида икки муҳим номинацияда ғолиб деб топилди, натижада, “Brand Awards International” мукофоти  ва  “Йил кашфиёти” мукофоти соҳиби бўлди.

Бу мукофотлар FLAVIS брендига бўлган ишончни яна бир бор мустаҳкамлади. Компаниянинг сифатга, инновацияга ва истеъмолчи дидини ҳис қилишга бўлган ёндашуви халқаро даражада муносиб эътироф этилди.

FLAVIS – Тренд яратувчи бренд!

Реклама ҳуқуқи асосида