Йирик солиқ тўловчилардан давлат бюджетига тушумлар миқдори айтилди
У умумий бюджет тушумларининг 61,8 фоизини ташкил этди.

Фото: Солиқ қўмитаси
Самарали солиққа тортиш тизимини шакллантириш ва давлат солиқ хизмати органларининг батартиб ишини таъминлаш Ўзбекистонда олиб борилаётган ислоҳотлар шароитида алоҳида аҳамият касб этмоқда.
Бюджет маблағларининг тушуми асосан йирик солиқ тўловчилар фаолиятига боғлиқ. 2024 йил 1 июлдан корхоналарни йирик солиқ тўловчилар тоифасига киритиш мезонларининг янги таҳрири кучга кирди ва хўжалик субъектларининг янги рўйхати тасдиқланди.
2024 йилда давлат бюджетига солиқ тушумларининг умумий ҳажми 199,6 трлн сўм, йирик солиқ тўловчилардан тушумлар эса 123,3 трлн сўмга тенг бўлди, бу умумий бюджет тушумларининг 61,8 фоизини ташкил этади.
Йирик солиқ тўловчилардан солиқ тушумларининг улуши 2020 йилдаги 47 фоиздан 2024 йилда 62 фоизга ўзгарди. Ушбу кўрсаткич миқдорий кўрсаткич билан чамбарчас боғлиқ, чунки 2021 йилда тушумлар улуши 1120 та йирик солиқ тўловчидан (2024 йилда – 959 та солиқ тўловчи) 64 фоизгача ўсди.
Мавзуга оид

20:56 / 28.05.2025
Электрон солиқ ҳужжатларини Face-ID ёки бармоқ изи ёрдамида ҳам тасдиқлаш мумкин бўлади

11:34 / 26.05.2025
Масофавий солиқ текширувини ўтказиш тартиби жорий этилади

10:41 / 26.05.2025
Маркировка бўйича солиқ инспекцияси ташкил этилади

20:08 / 22.05.2025