Ўзбекистон | 17:00 / 31.05.2025
3818
4 дақиқада ўқилади
Реклама

JETOUR X50 ва X70 Ўзбекистонда: интеллектуал саёҳатлар учун янги босқич

Хитойнинг машҳур JETOUR бренди Ўзбекистон бозорида икки муҳим янги моделини тақдим этди — JETOUR X50 ва JETOUR X70. Мазкур кроссоверлар нафақат технологик ечимлар, балки интеллектуал ва қулай саёҳатлар концепциясини кенг оммага яқинлаштиришда муҳим қадам бўлмоқда.

Моделлар Tashkent City Park майдонида расман намойиш қилинди. Тақдимотда етакчи автосалон вакиллари, автоэкспертлар ҳамда оммавий ахборот воситалари қатнашди. Тадбир меҳмонлари техник хусусиятлар билан танишиш, реал тест-драйвда иштирок этиш имконига эга бўлишди.

“Ўзбекистон биз учун оддий бозор эмас, балки Марказий Осиёда ўсиш учун муҳим нуқтадир. Географик жойлашуви туфайли минтақавий марказга айланиши мумкин. Иқтисод барқарор, технологик автомобилларга қизиқиш ортмоқда. Шу сабабли, сифатли ва мақбул нархдаги машиналарни айни вақт таклиф этмоқдамиз. Инвестицион муҳит қулай: эркин зоналар, солиқ имтиёзлари, импортда соддалик. Хизмат кўрсатиш стратегик устуворлик: ҳар бир дилерда сервис, эҳтиёт қисмлар доимий мавжуд.

3 асосий мақсадимиз бор. Бу Ўзбекистонни минтақавий марказга айлантириш, бренд обрўсини мустаҳкамлаш ва 3 йилда 20 000 дона автомобил сотиш ва ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш”, дейди Jetour Uzbekistan бош директори Лианг Хинг.

JETOURX50 – замонавий шаҳар кроссовери

JETOUR X50 – ёш ва фаол ҳаёт тарзини афзал кўрувчи фойдаланувчилар учун мўлжалланган янги авлоддаги SUV. У нафақат ташқи дизайни, балки хавфсизлик ва рақамли имкониятлари билан ҳам ажралиб туради.

X50 ташқи кўринишида вертикал “шаршара” радиатор панжараси, динамик рейлинглар ва ярқин кузов ранглари билан эътиборни тортади. Салон уч хил ички рангда таклиф қилинади. Онлайн конфигуратор орқали 256 хил комбинация яратиш мумкин.

Асосий тўпламда BSD технологияси мавжуд. Бу тизим қайта йўналишда ҳаракатланиш, парковка ва эшик очиш пайтида ишлайди. Ҳар қандай ҳолатда ҳайдовчини визуал ва овозли сигнал билан огоҳлантиради.

Иккита 10,25 дюймли дисплей, LED ёритиш тизими, “юлдузсимон” радиатор ва эргономик спорт ўриндиқлари – барчаси замонавий шаҳар муҳитига мос келади. Apple CarPlayʼни қўллаб-қувватловчи мултимедиа тизими офлайн овозли бошқарув имконини ҳам тақдим этади.

JETOUR Янги X70 – оилавий саёҳат учун идеал ҳамроҳ

JETOUR X70FL (янги X70) – ҳозирги оилавий кроссоверлар ичида функционаллик ва ҳашаматни бирлаштирган универсал флагман сифатида намоён бўлди.

Машинанинг ўлчамлари — 4743×1900×1720 мм. У 5 ёки 7 ўриндиқли вариантда тақдим этилади. Иккинчи қатор ўриндиқлар силжитилади, юкхона ҳажми 1680 литргача ошади. 62 дюймли панорамали том эса визуал кенгликни ошириш билан бирга УФ нурлардан ҳимоя ҳам қилади.

12,3 дюймли панел, “парвоз қилувчи” марказий экран (10,25 дюйм), 1.5 турбомотор (141 от кучига эга), ва 6-иқтисодий роботлаштирилган узатмалар қутиси (мокрый тип) – барчаси салоҳият ва иқтисодийликни бирлаштиради. Йўлда ўртача ёқилғи сарфи — 6,8 л/100 км.

JETOUR раҳбарияти таъкидлашича, янги X70 нафақат техник жиҳатдан, балки инсон саломатлигини инобатга олган ҳолда ишлаб чиқилган. Машинада ҳаво сифати ва ички муҳит тозалигига ҳам алоҳида эътибор қаратилган.

Хитой брендидан маҳаллий бозорга мос ечимлар

JETOUR компанияси вакиллари Ўзбекистон бозорида фаол иш олиб бориш, маҳаллий талаб ва шароитларга мослашувни асосий мақсад қилиб белгилаганини маълум қилди. Улар маҳаллий корхоналар билан ҳамкорлик қилмоқда, бу эса сифатни ошириш ва техник хизматларни кенгайтиришга ёрдам бермоқда.

Мавзуга оид