Дронлар ва замонавий қуроллар – мудофаа соҳасидаги инновацион технологиялар фестивалидан фоторепортаж
Тошкентда MSITF-2025 фестивали доирасида мудофаа саноатининг замонавий қурол-яроғлари, оғир ва енгил ҳарбий техникалар ҳамда ҳарбий ва икки хил мақсадларга мўлжалланган маҳсулотлар намойиш қилинди. Кўргазмадаги энг эътиборга молик техникалар – кўплаб турдаги дронлар бўлди. Kun.uz мухбири ушбу фестивалдан фоторепортаж тақдим қилади.
Жорий йил 29-31 май ҳамда 1 июнь кунлари Тошкент шаҳридаги «Ғалаба боғи» ёдгорлик мажмуасида — Мудофаа соҳасидаги инновацион технологиялар фестивали («MSITF-2025») бўлиб ўтди.
Ушбу фестивалда Қуролли Кучларга зарур бўлган замонавий технологиялар, металлургия, кимё саноати ҳамда текстиль соҳасида икки мақсадга мўлжалланган ишлаб чиқарувчи ташкилот, йирик корхоналар, жисмоний шахслар ҳамда ихтирочилар ўзларининг маҳсулотлари билан қатнашди.
Тадбирнинг очилиш маросимида Ўзбекистон мудофаа вазири Шуҳрат Холмуҳамедов, ДХХ раиси Баҳодир Қурбонов, Божхона қўмитаси раиси Акмалхўжа Мавлонов, Сенатор ва ёшлар ишлар агентлиги директори Алишер Саъдуллаев, Хавфсизлик кенгаши котибининг ўринбосари Баҳодир Тошматов, Бош вазирнинг ўринбосари Зулайҳо Маҳкамова ва бошқа расмийлар қатнашди.
«Ҳарбий-техник соҳада 50 га яқин давлатлар билан ҳамкорлик ўрнатилиб, 30 дан ортиқ илғор хорижий компаниялар билан шартномалар имзоланди. 40 та маҳаллий корхоналар билан ҳамкорлик йўлга қўйилди. Ишлаб чиқарилаётган маҳсулот турлари 155 тага етказилиб, хизмат кўрсатиш 2,5 баробарга оширилди», деди Шуҳрат Холмуҳамедов.
Фестивал доирасида мудофаа саноатига оид замонавий қурол-яроғ, ўқ-дори, оғир ва енгил ҳарбий техникалар, робототехникалар, кимё-технологиялари, ҳарбийлар учун кийим-кечак ва озиқ-овқат каби ҳарбий ва икки хил мақсадларга мўлжалланган маҳсулотлар кўргазмаси намойиш этилди.
Кўргазмадаги энг эътиборга молик техникалар турли хил дронлар бўлди. Хусусан, зарбдор, разведка ва кўп мақсадли ўнлаб учувчисиз қурилмалар намойиш қилинди.
Шунингдек, тадбирда киберспорт, ҳакерлик, кичик роботлар жанги, учувчисиз учиш аппаратларини лойиҳалаштириш, ракета-модель ва «Dron racing» каби кўплаб мусобақалар ҳам ўтказилди.
Kun.uz мухбири ушбу тадбирда намойиш этилган мудофаа соҳасидаги янги технологиялар фотожамланмасини тақдим қилади.
Расмлар муаллифи: Фаррух Абсаттаров
Мавзуга оид

18:41 / 02.06.2025
Стармер Буюк Британия «урушга тайёргарлик» режимига ўтаётганини эълон қилди

15:03 / 02.06.2025
Киев Россия стратегик авиациясининг 34 фоизи зарар кўрганини маълум қилди

08:51 / 02.06.2025
Зеленский Россия аэродромларига ҳужумда қатнашганларга миннатдорчилик билдирди

14:11 / 30.05.2025