Ўзбекистонда ҳафта давомида иссиқ бўлиши кутилмоқда
Иш ҳафтаси давомида Ўзбекистон бўйича ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради, ҳарорат кўтарилишда давом этади. Чоршанба куни ҳаво +36…+39 даражагача исийди. 5 июнда республика бўйича баъзи жойларда шамол кучайиши кутилмоқда.

Фото: Kun.uz
Янги иш ҳафтаси давомида Ўзбекистон ҳудуди бўйича ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. деб хабар бермоқда «Ўзгидромет».
Ҳаво ҳарорати кўтарилишда давом этади. Душанба куни республика ҳудудининг катта қисмида кундузги ҳарорат +30…+35 даража атрофида, жанубда ва чўл ҳудудларда +38 даражагача бўлади. Ҳафта ўртасига келиб, ҳаво +36…+39 даражагача, жанубда +42 даражагача исийди.
Ўзбекистон шимолида душанба ва сешанбада ҳарорат +38…+40 даража бўлиши кутилмоқда, чоршанба кунидан эса ҳароратнинг +32…+37 даражагача аста-секин пасайиши бошланади.
3–4 июн кунлари шимолда ва чўл ҳудудларда, 5 июнда республика бўйича баъзи жойларда шамол 15–20 метр/сониягача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар бўлиши кутилмоқда.
Тошкент шаҳрида асосан кам булутли об-ҳаво кузатилади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3–8 метр/сония тезликда эсади.
Ҳарорат душанба куни +30…+32 даража, сешанба куни +33…+35 даража, чоршанба ва пайшанба кунлари +35…+38 даража бўлади.
Мавзуга оид

11:34 / 30.05.2025
Дам олиш кунлари қуруқ ва иссиқ ҳаво бўлиши кутилмоқда

12:21 / 28.05.2025
Ўзбекистоннинг 9 вилоятида сел-сув тошқини хавфи эълон қилинди

11:24 / 26.05.2025
Ҳафта давомида ҳарорат пасайиб, жойларда ёмғир ёғади

22:27 / 22.05.2025