Ўзбекистон | 09:36 / 03.06.2025
1182
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ва АҚШ Афғонистон бўйича ҳамкорлик масаласини муҳокама қилди

Афғонистондаги вазиятни тартибга солиш бўйича мунтазам мулоқотни давом эттиришдан ўзаро манфаатдорлик қайд этилди.

Фото: ТИВ

Ўзбекистон президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Эргашев АҚШ давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё бюросининг Афғонистон бўйича ёрдамчиси ўринбосари Мери Бишопинг билан учрашди.

Суҳбат чоғида Афғонистон муаммолари бўйича икки томонлама ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди. Афғонистондаги вазиятни тартибга солиш бўйича мунтазам мулоқотни давом эттиришдан ўзаро манфаатдорлик қайд этилди.

Шунингдек, томонлар халқаро ва минтақавий хавфсизликнинг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашди, терроризм ва экстремизмга қарши курашиш соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратди.

Мавзуга оид