Зеленский: Киев НАТО саммитига таклиф олди
Украина Ҳаагадаги НАТО саммитига таклиф олди, деди Украина раҳбари. Унинг сўзларига кўра, тафсилотларни Украина ТИВ раҳбари ҳамкасблари билан муҳокама қилмоқда.

Фото: Ints Kalnins/REUTERS
Украина НАТОнинг Ҳаагадаги саммитига таклиф олди. Бу ҳақда 2 июн, душанба куни Украина етакчиси Володимир Зеленский Telegramʼда маълум қилди.
Украина давлати раҳбарининг сўзларига кўра, ташқи ишлар вазири Андрей Сибиха ўз ҳамкасблари билан учрашув тафсилотлари, инфратузилма жиҳатлари ва эҳтимолий натижаларни муҳокама қилади.
Украина президенти Руминия президенти Никушор Дан билан суҳбатида бу масалага ҳам тўхталганини қўшимча қилди.
«Ҳаагада бўлиб ўтадиган НАТО саммитига алоҳида эътибор қаратилди», — деб ёзди у.
Украина Руминиянинг доимий ёрдамига, ЕИ ва НАТОга аъзоликни қўллаб-қувватлашига ишониши мумкин, дея қўшимча қилди Володимир Зеленский. У Ҳаагада Киевдан ким вакил бўлишига аниқлик киритмади.
24-26 июн кунлари Ҳаагада НАТО саммити бўлиб ўтади.
Британиянинг The Daily Telegraph газетаси 31 май куни Европа давлатлари Киевга таклиф юборишга рози бўлганини ёзган.
Мавзуга оид

22:38 / 04.06.2025
«Паутина» операцияси: Россия қандай жавоб беради?

21:12 / 04.06.2025
“Ўргимчак тўри”: Украина қўлидаги карталардан бирини очди

21:09 / 04.06.2025
Украина «Ўргимчак тўри» операциясига оид янги кадрларни намойиш этди

20:34 / 04.06.2025