Ўзбекистон Афғонистонда дори ишлаб чиқаришни йўлга қўйиши мумкин
Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизов Афғонистоннинг етакчи фармацевтика дистрибютор компаниялари вакиллари билан учрашув ўтказди.

Фото: Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Учрашув чоғида икки томонлама фармацевтика соҳасидаги ҳамкорлик масалалари атрофлича муҳокама қилинди. Хусусан:
➡️ Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида фармацевтика маҳсулотлари экспорт-импорти ҳажмини ошириш;
➡️ Афғонистон ҳудудида қўшма фармацевтика ишлаб чиқариш лойиҳаларини йўлга қўйиш;
➡️ малакали кадрлар тайёрлаш ва тажриба алмашиш;
➡️ фармацевтика саноатидаги илғор технологияларни жорий этиш масалалари кўриб чиқилди.
Делегация учун Ўзбекистоннинг етакчи фармацевтика корхоналарига “танишув тур” ташкил қилинди. Меҳмонлар халқаро GMP стандартларига мос ишлаб чиқариш жараёнлари, технологик линиялар, лаборатория ва назорат тизимлари билан яқиндан танишди.
Афғонистонлик тадбиркорлар Ўзбекистон фармацевтика саноатининг жадал ривожланаётганини, маҳсулотларнинг сифати ва экспорт салоҳияти юқори эканини эътироф этди. Улар Афғонистон бозорида Ўзбекистон маҳсулотларига эҳтиёж юқори эканини қайд этдилар ва тез фурсатда қўшма корхоналарни ишга туширишга тайёр эканликларини билдирди.
Мавзуга оид

16:48 / 05.06.2025
Ўзбекистон Афғонистонга 183 тонна инсонпарварлик ёрдами юборди

12:10 / 05.06.2025
Сифат ҳужжати бўлмаган дориларни сотаётган шахслар ушланди

12:12 / 03.06.2025
«Вақти-соати келганда тан оламиз» – Комилов Ўзбекистон «Толибон»ни халқаро ҳамжамият билан бирга тан олишини айтди

13:55 / 29.05.2025