Тошкентга 361 кг эшак гўштини олиб кетаётган Lacetti тўхтатиб қолинди
Ушбу гўшт маҳсулотлари Қашқадарё вилоятидан юборилган. Лаборатория текшируви улар эшак гўшти эканини тасдиқлаган.

Фото: Видеодан кадр
Сирдарёда 361 килограмм эшак гўштини олиб кетаётган ҳайдовчи тўхтатиб қолинди. Бу ҳақда Миллий телеканалининг «Миллар» дастурида маълум қилинди.
Қайд этилишича, 25 май куни Қарши—Тошкент йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб келаётган Lacetti русумли транспорт воситаси тўхтатилиб, холислар иштирокида кўздан кечирилган. Текширув давомида машинанинг юкхонасидан гўшт маҳсулотлари топилган.
Суҳбат давомида ҳайдовчи ушбу гўшт маҳсулотлари ўзига тегишли эмаслигини, балки уни айтилган манзилга олиб кетаётганини билдирган.
Сирдарё вилояти ИИБ ЖТСБ карантин тадбирларини таъминлаш гуруҳи ходимининг сўзларига кўра, транспорт воситасида номаълум ҳайвонга тегишли 361 килограмм гўшт борлиги аниқланган. Ушбу гўшт маҳсулотлари Сирдарё вилояти Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси лабораториясига топширилган ва улар эшак гўшти экани тасдиқланган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Сирдарё тумани ИИБ тергов бўлими томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид

11:15 / 05.06.2025
Венгрия Сирдарёда паррандачилик кластерини барпо этади

21:03 / 04.06.2025
“Килосини 20 минг сўмдан сотардим” – эшак гўшти сотиб келган йигит иқрори

16:47 / 02.06.2025
Тожикистон, Ўзбекистон ва Қозоғистон «Баҳри Тожик» сув омборидан биргаликда фойдаланади

07:53 / 30.05.2025