Иқтисодиёт | 15:32 / 05.06.2025
2223
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон–Қирғизистон–Хитой–Мўғулистон йўлагида биринчи марта юк ташилди

Таъкидланишича, бу йўналиш давлатлар ўртасида экспорт ва импорт юк ташувлари ҳажмини оширишга, савдо алоқалари географиясини кенгайтиришга ҳамда товарларни етказиб бериш муддатини қисқартиришга хизмат қилади.

Фото: Транспорт вазирлиги

Транспорт вазирлиги ва Савдо-саноат палатаси ҳамкорлигида тадбиркорлар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотларни янги бозорларга олиб чиқиш, автомобил транспортида янги йўлакларни ўзлаштириш мақсадида «Ўзбекистон – Қирғизистон – Хитой – Мўғулистон» бўйлаб биринчи юк ташуви синов тариқасида ташкил этилди.

Таъкидланишича, бу йўналиш давлатлар ўртасида экспорт ва импорт юк ташувлари ҳажмини оширишга, савдо алоқалари географиясини кенгайтиришга ҳамда товарларни етказиб бериш муддатини қисқартиришга хизмат қилади.

Иштирокчи давлатлар ўртасидаги самарали ҳамкорлик ва ушбу транспорт йўлагини ривожлантириш бўйича қўшма саъй-ҳаракатлар натижасида савдо айланмаси ўсиши ва транспорт-логистика алоқаларининг кенгайиши кутилмоқда.

Қайд қилинишича, дунё логистика бозоридаги вазиятни инобатга олганда, мазкур коридорнинг ривожланиши ўзбек миллий ташувчилари учун ўз бизнесини кенгайтириш, самарадорликни ошириш ҳамда минтақавий ва глобал даражадаги ўринларни мустаҳкамлашда муҳим аҳамиятга эга.

Мавзуга оид