WSJ: Пентагон йиллар давомида НУЖ ҳақида ёлғон маълумотлар тарқатиб келган
Ички тергов давомида аниқланишича, Америка армияси офицерлари орасида тарқалган конспирологиянинг катта қисми Пентагон санкциялари асосида пайдо бўлган.

Ерда НУЖ (номаълум учар жисмлар) фаоллиги билан боғлиқ фитна назарияларининг келиб чиқиш манбаларини аниқлаш чоғида Пентагон ҳузурида ташкил этилган Аномалияларни ҳал қилиш бўлими (AARO) нотўғри маълумотлар кўпинча АҚШнинг юқори ҳарбий раҳбарияти томонидан тарқатилган, деган хулосага келди. Пентагон бу маълумотларни 2024 йилги ҳисоботида яширишга уринган, деб ёзади The Wall Street Journal.
Пентагон ички тергов материалларини таҳлил қилиш натижасида WSJ шундай хулосага келди: Америка армияси офицерлари орасида тарқалган конспирологиянинг катта қисми Пентагон санкциялари асосида пайдо бўлган ёки узоқ давом этган ҳазил анъаналари сабаб юзага келган. 2024 йилги ҳисоботида Мудофаа вазирлиги ноқулай вазиятга тушиб қолмаслик ва махфий маълумотларни ошкор қилмаслик учун ички терговнинг асосий тафсилотларини келтирмаган.
AARO томонидан очилган биринчи дезинформация ҳолати 1980 йилларга тегишли. Ўшанда АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучлари полковниги «51-ҳудуд» яқинидаги барга борган ва «учар ликопча» суратларини муассаса эгалари билан бўлишган. Бар деворларига илинган суратлар тез орада ҳарбий база жойлашган Невада штатидан ташқарига ҳам тарқалган. WSJ маълумотларига кўра, ҳарбий хизматчи маҳаллий аҳолини дезинформация билан таъкимлаш вазифасини бажарган — ушбу операциянинг мақсади махфий полигон ҳудудида F-117 Nighthawk стелс-қирувчиси синовини яшириш бўлган. Ҳарбий-ҳаво кучлари қўмондонлигига ўша вақтдаги янги технология маълумотларини ошкор этишдан кўра, атрофдаги аҳоли пунктларида яшовчиларнинг НУЖга ишониши манфаатлироқ бўлган. Бундай усул орқали АҚШ қўмондонлиги бутун «совуқ уруш» даврида маълумотлар сизиб чиқишидан қочиб келган.
Ички тергов давомида Пентагон, шунингдек, Америка армиясининг амалдаги ва собиқ офицерларини бир қисми катта офицерларнинг оддий ҳазилидан жабр кўриб, ҳозирга қадар ўзга сайёраларда ҳаёт мавжудлигига ишонишни давом этишини аниқланган. Янги командирларга ўнлаб йиллар давомида Ҳарбий-ҳаво кучларининг гўёки ўзга сайёраликларнинг учар аппарати бўлган суратлар топшириб келинган. Ҳазилкашлар буни Yankee Blue деб атаб келган. Кўпчилик эса унинг сохталигини билмаган ҳам. 2023 йил баҳорда АҚШ Мудофаа вазирлиги канцелярияси ушбу амалиётни зудлик билан тўхтатиш буйруғи келтирилган хизмат хатларини йўллаган.
2023 йил ёзда АҚШ Конгрессида Ердан ташқарида ҳаёт мавжудлиги бўйича эшитувлар бўлиб ўтган. Унда Америка разведка ҳамжамиятининг собиқ ходими Дэвид Граш чиқиш қилган. У Пентагон 1930 йиллардан бери америкаликлардан ўзга сайёраликлар билан алоқасини яшириб келаётганини маълум қилган.
Мавзуга оид

22:08 / 07.06.2025
Илон Маск АҚШ президенти билан зиддият ортидан янги партия тузишни таклиф қилди

20:05 / 07.06.2025
АҚШ стартапи бўлажак фарзанднинг кўз ранги, бўйи ва ақл даражасини танлашни таклиф қилди

19:30 / 07.06.2025
Маск Трампни обрўсизлантирувчи постини ўчириб ташлади

16:03 / 07.06.2025