Саида Мирзиёева АҚШ давлат котиби ёрдамчиси билан учрашув ўтказди
Томонлар таълим ва маданият соҳасидаги алмашинувларга, жумладан, Америка университетлари билан ҳамкорликни кенгайтириш режаларига алоҳида эътибор қаратди.

Фото: Telegram/Saida Mirziyoyeva
Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева АҚШ Давлат департаментининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича бюроси раҳбари вазифасини бажарувчи – АҚШ давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё масалалари бўйича ёрдамчиси вазифасини вақтинча бажарувчи Эрик Мейер билан учрашув ўтказди.
Қайд этилишича, Мирзиёева ва Мейер икки томонлама ҳамкорликнинг асосий йўналишларини муҳокама қилган.
Таълим ва маданият соҳасидаги алмашинувларга, жумладан, Америка университетлари билан ҳамкорликни кенгайтириш режаларига алоҳида эътибор қаратилган.
Савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантириш, аёлларни қўллаб-қувватлаш масалаларини ҳам муҳокама қилинган. Бу борада Ўзбекистонда амалга оширилаётган ишлар: тадбиркор аёллар учун дастурлар, молиявий ресурсларни тақдим этишда шаффофликни таъминлаш йўлидаги қадамлар ҳақида сўз юритилган.
«Америкалик ҳамкорларимизга доимий қўллаб-қувватлаш ва очиқ мулоқот учун миннатдорлик билдирамиз. Ишонамизки, олдинда биргаликда эришиладиган натижалар ҳали кўп», — деб ёзади Саида Мирзиёева ўзининг Telegram каналига.
Аввалроқ Шавкат Мирзиёев АҚШнинг етакчи компаниялари делегацияси билан учрашув ўтказгани тўғрисида хабар берилганди.
Мавзуга оид

21:09 / 09.06.2025
Шавкат Мирзиёев АҚШнинг етакчи компаниялари делегацияси билан учрашув ўтказди

18:40 / 09.06.2025
Трамп агар Маск демократлар томонига ўтса, уни жазолашга ваъда берди

18:20 / 09.06.2025
АҚШда бортида 20 киши бўлган самолёт қулаб тушди. Барча тирик қолди

15:06 / 08.06.2025