Ўзбекистон | 09:00
4000
5 дақиқада ўқилади
Реклама

VOLLKRAFT: UzAuto Trailer Ўзбекистоннинг янги экспортбоп брендини тақдим этди

2025 йил май ойида UzAuto Trailer МЧЖ ХК VOLLKRAFT номи остида янги яримтиркама техникалар брендини тақдим этди.

Янги яримтиркамалар туркуми кенг аудиторияга Евроосиёдаги энг йирик тижорат транспорти ва технологиялар кўргазмаларидан бири бўлган COMvex – 2025 кўргазмасида тақдим этилди. Ушбу тадбир EXPO соҳавий кўргазма тадбирлари доирасида (CTT Expo/COMvex/CTO Expo/Logistika Expo) 27 майдан 30 майгача Москва шаҳридаги МВЦ «Крокус Экспо» кўргазма марказида ўтказилди. Кўргазмада 69 000 дан ортиқ меҳмон ва 1 000 дан зиёд экспонентлар, жумладан, соҳанинг етакчи жаҳон ишлаб чиқарувчилари иштирок этди.

VOLLKRAFT’нинг тақдимоти UzAuto Trailer учун халқаро бозорда ўз позицияларини мустаҳкамлашда янги стратегик босқичга айланди. Охирги йилларда компания нафақат Ўзбекистонда, балки Марказий Осиё ва Россия бозорларида ҳам ишончли ҳамкор сифатида ўзини намоён қилди. Фақат сўнгги икки йил ичида корхона томонидан ишлаб чиқарилган 2 000 дан зиёд яримтиркамалар хорижий бозорларга экспорт қилинди.

Маҳаллий техникаларнинг глобал даражадаги рақобатбардошлигини тасдиқловчи яна бир муҳим кўрсаткичлардан бири, бу UzAuto Trailer’нинг жаҳондаги етакчи яримтиркама ишлаб чиқарувчиларни баҳолайдиган The 2024 Global Trailer OEM Ranking Listмустақил халқаро рейтингига 2024 йилдан бошлаб илк марта киритилишидир. 38-ўринни эгаллаган ҳолда, компания ўз маҳсулотларининг юқори стандартларга жавоб беришини ва энг талабчан бозорларда ҳам муваффақиятли рақобатлаша олишини исботлади.

VOLLKRAFT: Бизнес эҳтиёжларини тинглайдиган техника

Немис тилидаги «VOLLKRAFT» сўзининг асл маъноси – «тўлиқ куч» ёки «тўлиқ қудрат» бўлиб, етуклик ва доноликни ифодалайди. Янги яримтиркамалар туркумининг ортида кўп йиллик тажриба, профессионал билим ва мижозлар фикрига эътибор билан ёндашиш ётади. Ҳар бир VOLLKRAFT яримтиркамаси – инвестициядан максимал самара, ҳар бир рейсда ишонч ва ҳақиқий иш шароитларида синовдан ўтган технологик қудратдир.

UzAuto Trailer’нинг COMvex-2025даги стендида Vollkraft’нинг янги моделлари тақдим этилди:

·  Уч ўқли шторкали яримтиркамаси – ҳажми 92 м³, узунлиги 13,6 м

·  Тўрт ўқли шторкали яримтиркамаси – ҳажми 110 м³, узунлиги 16,5 м

·  Тўрт ўқли High-Cube контейнер ташувчи – ҳар қандай турдаги контейнерлар учун мўлжалланган.

Янги яримтиркамалар мижозлар билан доимий мулоқот асосида яратилди. Мижозлар томонидан берилган фикр-мулоҳазалар техник такомиллашувга айлантирилди. Кўргазмада намоён этилган асосий техник афзалликлар халқаро меҳмонлар томонидан катта қизиқиш билан қарши олинди ва Ўзбекистон техникасининг экспорт салоҳиятини яна бир бор тасдиқлади:

·  Енгил конструкция – фойдали юк кўтариш қобилиятининг ошиши.

·  Цинкланган элементлар – коррозияга қарши ишончли ҳимоя ва узоқ хизмат муддати.

·  Яхлит пол қопламаси – ҳар қандай турдаги юк ташувчи техникалар билан юклаш имконияти.

·  Европа премиум тоифасидаги жиҳозлар – юқори қолдиқ қиймати ва сифатга ишонч.

·  МДҲ мамлакатларида завод кафолати (230 сервис нуқтаси тармоғи) – тўхтаб қолиш хавфларини минималлаштириш.

·  Такомиллаштирилган тент очилиши механизми – қаттиқ совуқда ҳам осон эксплуатация қилиш имконияти.

·  Иқлим талабларига мослаштирилган бўёқ – эстетика ва ҳимоя бирга юради.

Экспортга ишончли йўл

VOLLKRAFT – бу шунчаки техника эмас. Бу ишонч, технологиялар ва деталларга эътибор уйғунлигида намоён бўладиган тафаккур тарзи. Бу – ҳар бир километр ва ҳар бир дақиқани ҳисоблайдиган бизнес учун яратилган техника.

Жаҳон бозорида рақобат тобора кучайиб бораётган бир пайтда, UzAuto Trailer ўзининг ҳақиқий экспорт салоҳиятини намоён этмоқда: ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш, экспорт географиясини кенгайтириш ва янги бозорлар учун инновацион ечимлар яратиш борасида тайёр эканини кўрсатмоқда.

Ҳар бир VOLLKRAFT яримтиркамаси – бу ишонч ва сифат тимсоли. Компания бу сифатни 24 ойлик расмий кафолат билан тасдиқлашга тайёр.

Ўзбекистонда техникани харид қилиш учун контактлар:

📞 +998 71 202 88 66

📧 info@trailer.uz

🌐 www.uzautotrailer.uz

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид