Ўзбекистон | 08:33
2280
2 дақиқада ўқилади

Янги ҳосилдан буғдой харид қилиш чоралари белгиланди

Вазирлар Маҳкамаси қарори билан 2025 йил ҳосилидан буғдой харид қилиш ва ички бозорни дон билан барқарор таъминлаш чора-тадбирлари белгиланди.

Фото: Sputnik / Виталий Тимкив

2025 йил дон ҳосилидан бошлаб, давлат ресурслари ҳисобидан харид қилинган буғдой бўйича ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун "Ўзбекистон республика товар-хомашё биржаси" АЖ ҳар йили 1 июнга қадар январ-апрел ойларида шаклланган ўртача нархдан келиб чиқиб, 3-синф буғдой учун ўртача нархни ўзининг расмий сайтида эълон қилиши белгиланди.

Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармасига омборлардан дон қабул қилиш ва бериш жараёни, шунингдек Жамғарма, тижорат вакиллари ва буғдой етиштирувчилар ўртасидаги молиявий ҳисоб-китобларнинг тезкор ва шаффоф амалга оширилишини таъминлаш учун яратилган d-xarid.uz ахборот тизими орқали шартнома асосида дон харид қилишга рухсат берилди.

Ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланди:

  • 2025 йил ҳосилидан вақтинча сақлаш, давлат ресурси ва уруғлик учун буғдойни қабул қиладиган омборлар дислокацияси;
  • 2025 йил ҳосилидан давлат ресурсига харид қилинадиган буғдойнинг синфлар кесимидаги нархларини аниқлаш коэффициентлари;
  • 2026 йил ҳосили учун тайёрланадиган уруғлик буғдойни вернализация қилиш учун совиткичли омборхоналарда сақлаш ҳажмлари.

Мавзуга оид