Россия Ўзбекистон нотасидаги маълумотларни кўриб чиқмоқда – Мария Захарова
Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлигининг Россияда ўзбекистонлик фуқароларни тинтув қилиш ва нотўғри муносабатда бўлиш билан боғлиқ вазиятга нисбатан хавотирда экани қайд этилган дипломатик нота тегишли идоралар томонидан ўрганилаётгани айтилди.

Фото: Россия ТИВ
Россия томони Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги нотасидаги маълумотларни диққат билан кўриб чиқмоқда ва ўзбекистонлик ҳамкорларнинг тегишли сўрови ваколатли органларга юборилди. Олинган объектив маълумотлар белгиланган тартибда Тошкентга юборилади, деди Россия ТИВ матбуот котиби Мария Захарова.
Аввалроқ Ўзбекистон дипломатик департаменти матбуот котиби Аҳрор Бурхонов мамлакат ТИВ Россияда ўзбекистонлик фуқароларни тинтув қилиш ва нотўғри муносабатда бўлаётганидан хавотирда экани, шу муносабат билан Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонаси Россия Ташқи ишлар вазирлигига тушунтириш сўраб нота юборгани ҳақида хабар берганди.
«Ўзбекистон элчихонасидан нотани олганимиз муносабати билан ундаги маълумотларни синчиклаб ўрганмоқдамиз. Шуни таъкидлашни истардимки, бизда ҳуқуқ-тартибот ва бошқа хизматлар орқали тўғридан-тўғри алоқа каналлари мавжуд. Иттифоқчилар ўртасидаги анъанага кўра, суҳбат самимий бўлиб, ҳар қандай сигнал синчковлик билан кўриб чиқилади. Ўзбекистон томонининг юқорида қайд этилган сўрови, олинган маълумотлар бўйича объектив тарзда органларга хабар қилинади», деди дипломат.
«Аввало, биз Ўзбекистон билан мустаҳкам иттифоқчилик ва ҳар томонлама стратегик шериклик муносабатларига эга эканимизни ва икки томонлама муносабатларнинг барча масалаларига шу нуқтаи назардан ёндашаётганимизни таъкидламоқчимиз», деди дипломат.
8 июн куни Россия ҳуқуқ-тартибот тузилмалари Москвада ва Санкт-Петербургда ўтказган рейд тадбирларида мигрантларга қўпол муносабатда ҳақоратлаб, куч ишлатгани маълум бўлди. Миграция агентлигининг Россиядаги ваколатхонаси ҳолат назоратга олинганини айтиб, жабрланганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари бўлса мурожаат қилишни сўраган эди.
Мавзуга оид

23:40 / 12.06.2025
Трамп Украина ва Россия ўртасидаги музокаралар бўйича янги баёнот берди

21:34 / 12.06.2025
Россия май ойида Украинада деярли рекорд даражада кўп ҳудудни эгаллади – WSJ

17:51 / 12.06.2025
«Ўргимчак тўри» операциясидан сўнг Россия бомбардимончи самолётларини Узоқ Шарққа кўчирди

15:00 / 12.06.2025