Ўзбекистон Исроилнинг Эронга қарши ҳарбий амалиёти юзасидан чуқур хавотир билдирди
Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги Яқин Шарқда бошланган можаро юзасидан расмий баёнот бериб, томонларни тўлиқ вазминликка ва ҳарбий ҳаракатларни дарҳол тўхтатишга чақирди.

Фото: Ташқи ишлар вазирлиги
«Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги инсонларнинг ҳалокатига ва Яқин Шарқда вазиятнинг кескинлашувига олиб келган Исроилнинг Эрон Ислом Республикасига қарши ҳарбий амалиёти юзасидан чуқур хавотир билдиради.
Барча томонларни тўлиқ вазминликка, ҳарбий ҳаракатларни дарҳол тўхтатишга ва низони сиёсий-дипломатик йўл билан ҳал этишга чақирамиз. Кенг кўламли тўқнашувга олиб келиши мумкин бўлган жиддий вазиятнинг янада кескинлашуви хавотир уйғотмоқда», дейилади вазирлик баёнотида.
Шунингдек, Ўзбекистон минтақавий барқарорликни мустаҳкамлашга содиқлигини тасдиқлаб, можаронинг кескинлик даражасини камайтириш бўйича саъй-ҳаракатларга кўмаклашишга тайёрлигини билдирди.
Маълумот учун, 13 июнь тонгида Исроил Эронга ҳужум бошлаб, мамлакатнинг уранни бойитиш корхоналари, ракета базалари ҳамда Теҳрон, Исфаҳон, Табриз каби йирик шаҳарларига зарбалар берди. Оқибатда Эроннинг бирқанча ҳарбий амалдорлари ва олимлари вафот этди.
Ислом Республикаси олий раҳбари Исроил «ўзининг жирканч характерини кўрсатиб, Эронга қарши жиноят содир этгани»ни, энди уни «аччиқ қисмат» кутаётганини таъкидлади.
Мавзуга оид

07:43
Эроннинг Исроилга жавоби: Тел-Авивда вайронгарчиликлар, яраланганлар бор

23:46 / 13.06.2025
Эрон Исроилга баллистик ракеталарни учирди

23:12 / 13.06.2025
Эрондаги масжид узра қизил «қасос байроғи» кўтарилди

22:36 / 13.06.2025