Ўзбекистон | 15:00 / 13.06.2025
1337
2 дақиқада ўқилади
Реклама

Ўзбекистонда исломий молия ривожланмоқда: APEX BANK ва EEFU 10 млн долларлик келишувга эришди

IV Тошкент халқаро инвестиция форумида APEX BANK ва Ўзбекистоннинг иқтисодий имкониятларини кенгайтириш жамғармаси (EEFU) ўртасида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида кичик ва ўрта бизнесни (KO‘B) қўллаб-қувватлаш бўйича стратегик ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланди.

Фото: APEX BANK

APEX BANK ва Ўзбекистоннинг иқтисодий имкониятларини кенгайтириш жамғармаси Ўзбекистон Республикаси ҳудудида кичик ва ўрта бизнесни (KO‘B) қўллаб-қувватлаш бўйича стратегик ҳамкорлик тўғрисидаги меморандумни имзолади.

Имзоланган ҳужжатга кўра, томонлар исломий молиялаштириш меъёрларига мувофиқ 10 миллион АҚШ доллари миқдорида маблағ жалб қилишга келишиб олдилар. Молиявий маблағлар тадбиркорликни ривожлантириш, кичик ва ўрта бизнеснинг барқарор ўсишига кўмаклашиш ва ислом стандартлари доирасида муқобил молиялаштириш манбаларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтиришга йўналтирилади.

Ушбу қадам APEX BANK’нинг маҳсулот линиясини диверсификация қилиш ва мижозларнинг маданий ва диний тамойилларига мос келадиган ечимларни таклиф этишга бўлган интилишини акс эттиради. Амалга ошириш учун халқаро ислом молияси амалиёти талабларига жавоб берадиган исломий шартномалардан фойдаланиш кўзда тутилган.

"Ишончимиз комилки, Ўзбекистонда исломий молиялаштиришни ривожлантириш нафақат янги мижозлар учун имконият, балки мамлакатнинг барқарор молиявий тизимига ҳисса қўшишдир. EEFU билан ҳамкорлик бизга бу йўналишда профессионал ва изчил ҳаракат қилиш имконини беради," - деди APEX BANK Бошқарув раиси ўринбосари Шароф Икрамов.

Ҳамкорлик битимларни тузиш, исломий шартномалар асосида молиявий маҳсулотларни ишлаб чиқиш, шунингдек, банк мутахассисларини ўқитиш бўйича биргаликда ишлашни назарда тутади.

Биз доимо мулоқотга очиқмиз ва тез ўзгарувчан молиявий дунёда сизнинг бизнесингизни қўллаб-қувватлашга тайёрмиз!

Маслаҳат ва фойдали ҳамкорлик учун биз билан боғланинг.

Тел.: 1881

Сайт | Instagram | Linkedin

Реклама ҳуқуқи асосида