Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрон Исроил ҳужумлари тугамагунча оташкесим бўйича музокараларга тайёр эмаслигини маълум қилди
Эрон ҳозирда Исроил томонидан амалга оширилаётган ҳужумлар тўхтамагунча оташкесим бўйича жиддий музокараларга киришиш нияти йўқ. Бу ҳақда Reuters агентлигига музокаралар жараёнидан хабардор манба маълум қилган.

Фото: Majid Asgaripour/WANA
Манбанинг сўзларига кўра, Эрон расмийлари Қатар ва Уммон воситачиларини мамлакат Исроилга қарши жавоб амалиётини тўлиқ якунлагунча ҳеч қандай музокараларга киришмаслигини билдирган.
«Эронликлар Қатар ва Уммон воситачиларига шунчаки маълумот бериб қўйди: улар жиддий музокараларни фақат Исроилнинг профилактик ҳужумларига жавоб берилгандан кейин бошлашлари мумкин», — деган манба.
Жума куни эрталаб Исроил Эронга қарши ҳужум бошлаб, унда Эрон ҳарбий қўмондонлигидаги юқори мартабали шахслар йўқ қилингани ва ядровий объектларига зарар етказилгани айтилган.
Эрон эса ушбу ҳужумларга жавобан “дўзах эшикларини очиш” билан таҳдид қилган.
Мавзуга оид

23:57 / 01.08.2025
Словения Исроилга қурол эмбаргосини жорий қилди

13:10 / 31.07.2025
АҚШ 2018 йилдан бери Эронга қарши энг кўп сонли санкциялар киритди

11:15 / 30.07.2025
Исроил Ғазо секторини тўлиқ аннексия қилиш масаласини кўриб чиқмоқчи

22:46 / 29.07.2025