Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эронда Исроил ҳужумлари қурбонлари сони 224 нафарга етди — Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Исроилнинг Эрон ҳудудига ҳаво ҳужумлари оқибатида ҳалок бўлганлар сони 224 нафарга етди. Бу ҳақда Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг расмий вакили Хусейн Керманпур ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди.

Фото: Majid Saeedi / Getty Images
Расмий маълумотларга кўра, Исроил зарбалари бошланганидан (13 июн) буён ўтган вақт ичида 1277 нафар киши шифохоналарга ётқизилган. Уларнинг 90 фоиздан ортиғи тинч аҳоли вакиллари экани таъкидланмоқда.
ССВ вакилининг сўзларига кўра, ҳалок бўлганлар орасида аёллар ва болалар ҳам бор.
Маълумот учун, 2025 йил 13 июндан бери Исроил ва Эрон ўртасида ўзаро ракета ва ҳаво ҳужумлари давом этмоқда. Исроил ҳукумати Эронни ядровий қурол яратиш арафасида турибди, деб айблаб, ҳарбий операция бошланганини эълон қилган.
Теҳрон эса бу даъволарни рад этган ҳолда, Исроил ҳудудларига ракеталар билан жавоб берди. Икки томон ўртасидаги кескинлик нафақат ҳарбий объектларга, балки тинч аҳоли яшайдиган ҳудудларга ҳам таъсир кўрсатмоқда.
Шунинг натижасида Эронда ҳалок бўлаётган фуқаролар сони ортиб бормоқда — сўнгги расмий маълумотларга кўра, қурбонлар сони 224 нафарга етди. Ҳужумлар натижасида аёллар ва болалар ҳам ҳалок бўлган.
Мавзуга оид

23:57 / 01.08.2025
Словения Исроилга қурол эмбаргосини жорий қилди

13:10 / 31.07.2025
АҚШ 2018 йилдан бери Эронга қарши энг кўп сонли санкциялар киритди

11:15 / 30.07.2025
Исроил Ғазо секторини тўлиқ аннексия қилиш масаласини кўриб чиқмоқчи

22:46 / 29.07.2025