Ўзбекистон | 10:52
10787
2 дақиқада ўқилади

200 метр нарига кўчирилса, тирбандлик йўқолади — президент Қумқўрғондаги «шлагбаум» муаммоси Нарзуллаевга қараб қолгани ҳақида

Шунингдек, «Термиз-Сариосиё» темирйўли тўлиқ электрлашмагани туфайли тепловозлар икки баробар кўпроқ вақт юраётгани, лекин транспорт вазири Илҳом Маҳкамов ва «Ўзбекистон темирйўллари» раиси Зуфар Нарзуллаев бунга лоқайдлиги кўрсатиб ўтилди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида видеоселектор йиғилишида вазирлик ва ҳокимликлар ишидаги муаммолар таҳлил қилинди.

Ҳар бир тумандаги 40 дан зиёд ташкилотда ўртача 500 нафар ходим ишлайди. Уларнинг вилоятда идораси ҳам, бошлиғи ҳам бор.

Айрим туман ташкилотлари оддий-оддий масалаларни ҳал қилиш учун вилоятдан, улар эса республикадан рухсат олиши керак.

Масалан, Қумқўрғон марказидаги темирйўлда ҳар куни 20 марта ёпиладиган «шлагбаум» 200 метр нарига кўчирилса, 8 минг автомобил учун тирбандлик йўқолади. Лекин, бунга на туман, на вилоят ҳокимининг ваколати бор. «Ўзбекистон темирйўллари»дан рухсат олиш керак.

Ёки, «Термиз-Сариосиё» темирйўлининг ярми электрлашмагани учун электровоз 1,5 соат сарфлайдиган манзилга тепловозлар 3 соатда боряпти. Шу боис, кўпчилик автомобилда ҳаракатланмоқда.

Туман ҳокимлари ва аҳоли таклифларини эшитиб, бу йўналишни охиригача электрга ўтказса, 10 та туманни Термиз билан хавфсиз боғлаш мумкин, лекин транспорт вазири Илҳом Маҳкамов ва «Ўзбекистон темирйўллари» раиси Зуфар Нарзуллаев бунга лоқайдлиги кўрсатиб ўтилди.

Мавзуга оид