Жаҳон | 15:35
1759
3 дақиқада ўқилади

Human Rights Watch: Ғазодаги геноцид фонидаги ҳаракатсизликни тарих кечирмайди

Буюк Британиядаги HRW директори Ясмин Аҳмаднинг айтишича, Фаластин эксклави аҳолиси «очликдан ўлиши мумкин».

Фото: Dan Kitwood / Getty Images

Ғазо секторидаги геноциднинг олдини олиш учун қўлларида воситалар ва имкониятлар мавжуд бўлишига қарамай, ҳукуматларнинг ҳаракатсизлигини тарих кечирмайди.

Бу ҳақда Буюк Британиядаги Human Rights Watch (HRW ) инсон ҳуқуқлари ташкилоти директори Ясмин Аҳмад "Анадолу" агентлигига берган интервюсида айтди. Суҳбат Лондондаги митингда бўлиб ўтди, унда минглаб намойишчилар Буюк Британиянинг Исроилга қурол сотишига қарши норозилик билдириш учун Британия парламенти биноси олдида рамзий «қизил девор» қурди.

Ясмин Аҳмаднинг қайд этишича, HRW вакиллари Британия ҳукуматига Ғазода геноциднинг олдини олиш ва Фаластин халқини давом этаётган уруш жиноятлари, инсониятга қарши жиноятлар ва геноцидлардан ҳимоя қилиш учун зудлик билан чоралар кўриш зарурлигини эслатиш учун намойишда қатнашган.

«Буюк Британия ҳукумати зудлик билан Исроилга кенг қамровли қурол эмбаргоси ​​ва Исроил давлатига қарши бошқа санкциялар жорий қилиши жуда муҳим», деди у.

Шу билан бирга, агентлик суҳбатдошининг қайд этишича, Буюк Британия, Европа Иттифоқи ва бир қатор давлатлар Ғазода содир бўлаётган воқеалар юзасидан ўз позицияларини кескинлаштирган.

«Аммо бу етарли эмаслигини ва бугунги воқеалар ҳукуматлар геноциднинг олдини олиш воситаларига эга бўлган, аммо буни уддалай олмаган бир лаҳза сифатида тарихга киришини очиқ айтишимиз керак. Қарор қабул қилувчи одамлар бизнинг номимиздан ҳаракат қилмоқда. Шунинг учун биз қизил чизиқ кесиб ўтилганини ва бунда ҳукуматнинг масъулияти борлигини очиқ айтмоқдамиз», деди Аҳмад.

Ҳуқуқ ҳимоячиси ҳукуматларга босим ўтказишда давом этиш зарурлигини таъкидлаб, бундай стратегия аллақачон ўз натижасини берганини таъкидлади.

«Биз Ғазо халқининг овози бўлишимиз керак, чунки Ғазодаги фаластинликларнинг овози аста-секин сўниб бормоқда. Улар очликдан ўлиши мумкин. Исроил очликдан уруш қуроли сифатида фойдаланмоқда. Демак, уларнинг овози бўлиш бизнинг бурчимиз ва биз бу овозни баландлатишимиз керак», — дея хулоса қилди Ясмин Аҳмад.

Мавзуга оид