Жаҳон | 18:40 / 18.06.2025
8174
1 дақиқада ўқилади

Қирғизистон пойтахтида блэкаут юз берди

18 июн куни Бишкек шаҳри электр таъминотида кенг кўламли узилиш содир бўлди.

Фото: economist.kg

Қирғизистон Энергетика вазирлиги хабарига кўра, 18 июн куни Бишкекка хизмат кўрсатувчи йирик нимстанцияда авария юз берди. Оқибатда шаҳар электр таъминотидан узилди.

Kaktus.media хабарига кўра, кўпгина ҳудудларда сув таъминоти йўқолди, чунки насос станциялари ҳам электр энергияси билан ишлайди. Баъзи уяли алоқа операторлари алоқадан ва интернетдан фойдаланиш имкониятини чеклади.

Жогорку Кенеш (парламент) сессияси зулматда ўтказилди. Депутатлар Адлия масалалари бўйича кенгаш аъзоларини қоронғида сайлади.

Бишкек шаҳри ИИБ бутун шахсий таркибни, шу жумладан иккинчи сменани оёққа турғазди. Ходимлар шаҳардаги чорраҳаларда ҳаракатланишни тартибга солиш учун йўналтирилди.

Банк иловалари ишламай қолди, касса аппаратлари ишламаётгани учун дўконлар фаолияти ҳам тўхтади.

Кечга яқин электр энергияси таъминоти тиклангани, мутахассислар блэкаут сабабларини ўрганаётгани ҳақида хабар берилди.

Мавзуга оид