Жамият | 19:00 / 19.06.2025
2816
3 дақиқада ўқилади
Реклама

Москва давлат университетининг Тошкент филиалида 2025/26 ўқув йили учун қабул бошланди

М.В. Ломоносов номидаги Москва давлат университетининг Тошкентдаги филиали 2025/2026 ўқув йили учун бакалавриат ва магистратура таълим йўналишларига абитуриентлардан ҳужжат қабул қилишни бошлади.

Универститетнинг бакалавр йўналишлари:

1.     Амалий математика ва информатика — 60 та ўрин (шундан 24 таси давлат гранти асосида). Кириш имтиҳонлари: рус тили (ёзма), математика (ёзма).

2.     Менежмент — 50 та ўрин (10 таси давлат гранти асосида). Кириш имтиҳонлари: рус тили (ёзма), математика (ёзма).

3.     Психология — 60 та ўрин (20 таси давлат гранти асосида). Кириш имтиҳонлари: рус тили (ёзма), биология (ёзма).

4.     Реклама ва жамоатчилик билан алоқалар — 50 та ўрин (16 таси давлат гранти асосида). Кириш имтиҳонлари: рус тили (ёзма), жамиятшунослик (ёзма).

5.     Филология (рус тили ва адабиёти) — 40 та ўрин (16 таси давлат гранти асосида). Кириш имтиҳонлари: рус тили (ёзма), адабиёт (ёзма).

Магистратура йўналишлари:

1.     Амалий математика ва информатика — 10 та ўрин (4 таси давлат гранти асосида). Имтиҳонлар: математика (ёзма), математика (суҳбат).

2.     Психология — 20 та ўрин (8 таси давлат гранти асосида). Имтиҳонлар: психология (ёзма), психология (суҳбат).

3.     Реклама ва жамоатчилик билан алоқалар — 10 та ўрин (4 таси давлат гранти асосида). Имтиҳонлар: реклама ва жамоатчилик билан алоқалар (ёзма ва суҳбат).

4.     Таълимни бошқариш — 20 та ўрин (8 таси давлат гранти асосида). Имтиҳонлар: таълим фаолияти асослари (ёзма ва суҳбат).

 Магистратурага қабулда TOEFL ёки IELTS каби чет тилини билиш даражасини тасдиқловчи сертификат талаб этилмайди.

Ҳужжатлар қабул қилиш муддатлари:

  • Бакалавриат: 2025 йил 20 июндан 10 июлгача.
  • Магистратура: 2025 йил 20 июндан 20 июлгача.

 Онлайн ҳужжат топшириш учун: https://webanketa.msu.ru

Манзил: Тошкент ш. Амир Темур шоҳкўчаси, 22-уй.

Маълумот учун телефонлар: +998 71 232 28 11, +998 71 232 28 22

Веб-саҳифалар:

Электрон почта: exam@msu.uz

Мавзуга оид