Жаҳон | 18:59 / 19.06.2025
2748
2 дақиқада ўқилади

Мутахассислар Apple, Google ва Telegram'нинг 16 миллиард пароли сизиб чиққани ҳақида хабар берди

Бу сизиб чиқиш ортидан фишинг ҳужумлари ва аккаунтларни ўғирлаш бошланиши мумкин, деб ҳисобламоқда тадқиқотчилар.

Фото: Getty images

Forbes журналистлари билан Cybernews ва Keeper Security тадқиқотчилари «тарихдаги энг йирик маълумотлар сизиб чиқиши» ҳақида хабар берди: 16 миллиард логин ва пароллар оммага ошкор бўлди. Улар орасида Apple, Google, Telegram ва GitHub каби тармоқлар, VPN ва ҳукумат порталлари бор.

Бу сизиб чиқиш ортидан фишинг ҳужумлари ва аккаунтларни ўғирлаш бошланиши мумкин, деб ҳисобламоқда тадқиқотчилар.

Йил бошидан бери мутахассислар интернетда янги маълумотлар массивларининг пайдо бўлишини кузатмоқда. Сўнгги 6 ой ичида ҳар бири 10 миллиондан 3,5 миллиардгача ёзувни ўз ичига олган 30 та алоҳида маълумотлар базаси пайдо бўлди. Уларнинг аксарияти зарарли ўғри-дастурлардан, шунингдек, очиқ ёки ёмон ҳимояланган булутли хотиралардан тўпланган. Ва бу янги маълумотлар бўлиб, уларнинг аксарияти шундай тузилган: аввал веб-сайт манзили, кейин логин ва парол келади.

Тадқиқотчиларнинг фикрича, сизиб чиқишларнинг ҳаммаси ҳам ҳакерлик ҳужумлари билан боғлиқ эмас – баъзида булутли хизматларнинг нотўғри созланганлиги ёки фойдаланувчиларнинг ўз эътиборсизлиги туфайли маълумотлар интернетга чиқиб кетади.

Мутахассислар паролларни мунтазам равишда ўзгартиришни, парол менежерларидан фойдаланишни ва иложи бўлса, имкон қадар кириш калитларига ўтишни маслаҳат бермоқда.

Мавзуга оид