Ўзбекистон | 10:55
2962
2 дақиқада ўқилади

7 та ОТМ дунёнинг энг яхши университетлари рўйхатидан ўрин олди

Ўзбекистоннинг 7 та олий таълим муассасаси 19 июн куни эълон қилинган QS World University Rankings 2026 натижаларига кўра дунёнинг энг яхши университетлари рўйхатидан ўрин олди.

Фото: ТИҚХММИ матбуот хизмати

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги билдиришича, бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 5 та университетга ортиб, Ўзбекистон ушбу рейтингда илк бор иштирок этган университетлар сони бўйича жаҳоннинг 9 та мамлакати қаторидан жой олди.

Рейтингга киритилган ОТМ:

  • “ТИҚХММИ” миллий тадқиқот университети — 469-ўрин (2025 йилда =547);
  • Ўзбекистон Миллий университети — 721–730 (2025 йилда 781-790);
  • Тошкент давлат техника университети — 901–950 (илк бор);
  • Самарқанд давлат университети — 1001–1200 (илк бор);
  • Тошкент давлат иқтисодиёт университети — 1001–1200 (илк бор);
  • Тошкент давлат транспорт университети — 1201–1400 (илк бор);
  • Тошкент ахборот технологиялари университети — 1401+ (илк бор).

Қайд этилишича, Ўзбекистоннинг 4 та олийгоҳи “Битирувчилар ютуқлари” индикатори бўйича топ-700 таликка кирган:

  • Тошкент давлат техника университети – 540-ўрин;
  • Ўзбекистон Миллий университети – 545-ўрин;
  • “ТИҚХММИ” Миллий тадқиқот университети – 644-ўрин;
  • Тошкент давлат иқтисодиёт университети – 660-ўрин.

Халқаро экспертлар фикрича, Ўзбекистон университетларининг ҚС рейтингидаги фаол ўсиши — таълим сифати, халқаро ҳамкорлик, инновацион изланишлар ва рақобатбардошлик йўналишида олиб борилаётган тизимли ислоҳотлар самарасидир. 

Мавзуга оид