Жаҳон | 10:14
1482
2 дақиқада ўқилади

Евроиттифоқ Болгарияни евроҳудудга қабул қилишни тавсия этди

Еврогуруҳ тавсиясида Болгария евро ҳудудига қўшилиши ва ушбу валютани 2026 йил 1 январдан бошлаб мамлакатда муомалага киритиш таклиф этилади.

Фото: Hristo Vladev/Anadolu/picture alliance

Еврозона давлатлари Болгарияни евроҳудудга қабул қилишни тавсия қилди. Еврогуруҳ раҳбари Паскал Донохюнинг сўзларига кўра, бугун еврогуруҳ Болгария еврони қабул қилиш учун барча зарур шартларга жавоб беради деган фикрда, бу Болгариянинг 2026 йилда евроҳудуднинг 21-аъзоси бўлиш йўлидаги ҳал қилувчи қадамдир, деди еврогуруҳ раҳбари Паскал Донохю. 

Тавсияда Болгария 2026 йил 1 январдан еврони жорий этиши таклиф қилинади. «Бу ЕИ Кенгаши Болгариянинг евроҳудудига аъзо бўлиши ва келаси йилдан бошлаб еврони расмий валюта сифатида қўллашни бошлаши учун зарур ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш жараёнидаги биринчи қадам бўлади», дейилади пресс-релизда.

Таъкидланганидек, тавсиянома Европа Иттифоқининг Иқтисодий ва молиявий кенгаши (ЭКОФИН) томонидан 20 июндаги йиғилишида қабул қилиниши керак. Шундан сўнг, ЕИ Кенгаши ЭКОФИН раисининг Европа Кенгашига йўллаган хатини маъқуллайди, Европа Кенгаши эса, ўз навбатида, 26-27 июн кунлари бўлиб ўтадиган ўз мажлисида тасдиқлаш учун масалани қўяди.

Ҳозирда Болгария пул бирлиги болгар левидир. 2025 йил бошидан бери Болгария Шенген ҳудудининг тўлиқ аъзоси бўлиб, шу билан бирга, Европа Иттифоқидаги энг қашшоқ мамлакат бўлиб қоляпти.

Мавзуга оид