Эрон Исроилга учираётган ракеталар сонини нега камайтиргани маълум бўлди
Теҳрон кўп сонли ракеталарни учириш ўрнига муҳим ҳарбий ва хавфсизлик нишонларига нисбатан юқори аниқликдаги ракеталардан фойдаланишга қарор қилган.

Фото: Jack Guez/AFP/Getty Images
Эроннинг ракета захиралари камаймади, лекин улардан фойдаланиш бўйича стратегия ўзгарди, деди CNN телеканалига эронлик манба. Унинг қўшимча қилишича, Исроил бундан «хурсанд бўлмаслиги керак».
Манбага кўра, Теҳрон кўп сонли ракеталарни учириш ўрнига муҳим ҳарбий ва хавфсизлик нишонларига нисбатан юқори аниқликдаги ракеталардан фойдаланишга қарор қилган.
«Эрон бундай ракетани учирганида Американинг THAAD ва Patriot, Исроилнинг Arrow 3, Arrow 2, «Довуд палаҳмони» ва «Темир гумбаз» тизимларини осонлик билан енгиб ўтгани, олдиндан белгиланган нишонга теккани аниқланди», деди манба.
Исроилнинг 13 июнда бошлаган ҳарбий амалиётига жавобан Эроннинг илк ҳужумларида Теҳрон юздан ортиқ ракета учирди, бироқ ҳозир Исроил томони бир вақтнинг ўзида ўндан камроғи отилганини хабар қилмоқда. Масалан, 21 июнга ўтар кечаси бир ҳужумда бешта ракета қўлланган, бироқ Ynet ёзганидек, улар баллистик эди.
Бир кун аввал Исроил Миллий кибербошқармаси бош директори собиқ ўринбосари Рафаэл Франко сўнгги кунларда Эрон Исроилга берилган зарбалар оқибатлари ҳақида маълумот йиғиш ва уларнинг аниқлигини ошириш учун шахсий кузатув камераларига уланишни бошлаганини айтди.
Исроил, ўз навбатида, Эрондаги ракеталарни сақлаш ва учириш жойларига самолётлар билан ҳужум қилмоқда. Яна бир нишон ядровий иншоотлар бўляпти.
Мавзуга оид

19:42 / 21.06.2025
Эрон олий раҳбари вафот этган тақдирда уч нафар ўринбосари номини айтди – ОАВ

19:06 / 21.06.2025
Эрондан 60 га яқин Ўзбекистон фуқаролари ватанга қайтарилди

14:47 / 21.06.2025
“Эроннинг жавоб ҳужумлари АҚШни ўйлантириб қўйди” — экспертлар

13:16 / 21.06.2025