Ўзбекистон | 19:06 / 21.06.2025
12337
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда кредит ажратилишини ўзига ўзи тақиқлаш имконияти пайдо бўлди

Жисмоний шахслар ўзига ўзи кредит олишни тақиқлаш орқали, уларнинг номидан бошқалар кредит олишининг олдини олган бўлади. Тақиқни онлайн тарзда фаоллаштириш ва бекор қилиш мумкин. Бу хизматдан фойдаланиш бепул.

Kun.uz сўрови асосида сунъий интеллект яратган сурат

Ўзбекистонда 6 июндан эътиборан жисмоний шахслар ўз номига кредит расмийлаштирилишини тақиқлаш имкониятига эга бўлди. Бу ҳақда “Кредит-ахборот таҳлилий маркази” кредит бюроси хабар бермоқда.

Бу хизмат бепул бўлиб, ундан ҳозирда кредит бюросининг расмий сайти орқали фойдаланиш мумкин.

Тақиқни фаоллаштириш орқали, фуқаролар ўзлари бехабар бўлган ҳолда уларнинг номига кредит битими расмийлаштирилишининг олдини олган бўлади.

Бу борадаги қонун шу йил март ойида имзоланган эди. Қонунга кўра, жисмоний шахсларга ўз номига кредит расмийлаштиришни тақиқлаш учун ёзма ёки электрон шаклда ЯИДХП, давлат хизматлари марказлари ёки кредит бюроларига мурожаат қилишлари мумкин.

Тақиқ киритиш ҳам, тақиқни ечиш ҳам бепул амалга оширилади.

Давлат хизматлари тизимида ҳозирча бу имконият жорий этилмаган.

Эслатиб ўтамиз, 2024 йил 20 июндан бошлаб, фуқаролар ўзларининг кредит тарихи олинишига чеклов ўрнатиш имкониятига эга бўлганди.

Мавзуга оид