Фото: Эронга берилган зарбалар Оқ уйдаги «Situation Room»дан назорат қилинган
АҚШ президенти администрацияси Эронга зарба бериш вақтида Оқ уйдаги махсус операцион хона — «Situation Room»дан суратларни эълон қилди. 2011 йилда ўтказилган Усама бин Ладенни йўқ қилиш махфий операцияси ҳам айни шу хонадан бошқарилган эди.

Фото: The White House
АҚШ президенти Доналд Трамп Конгресс рухсатини олмасдан Эроннинг ядро объектлари жойлашгани айтилган учта объектга B-2 бомбардимончилари билан ҳужум қилди.
Трамп — ушбу зарбалар ҳарбий муваффақият бўлганини ҳамда Эроннинг асосий ядро бойитиш иншоотлари бутунлай ва тўлиқ йўқ қилинганини айтди.

АҚШ президенти матбуот хизмати тарқатган расмларга кўра, ушбу ҳужумлар Оқ уйдаги махсус хона — «Situtation Room»дан кузатиб борилган.

Махсус хонада президент Доналд Трамп, вице-президент Жамес Венс, давлат котиби Марко Рубио ва мудофаа вазири Пит Ҳегсет, Оқ уй бошқаруви раҳбари Сюзи Уайлз, Қўшма штаб қўмитаси раиси генерал Ден Кейн ҳамда бошқа кабинет аъзолари бўлган.
Расмий номи “Presidential Emergency Operations Center” (PEOC) — Оқ уйидаги махфий ва хавфсизлик даражаси юқори бўлган операцион марказ бўлиб, президент ва унинг ҳарбий ҳамда разведка маслаҳатчилари муҳим миллий хавфсизлик масалалари, айниқса ҳарбий операциялар вақтида, реал вақтда ахборот олиши, муҳокама юритиши ва қарорлар қабул қилиши учун мўлжалланган жойдир.

Оқ уйнинг ер остки қаватида жойлашган хона 1961 йилда, Жон Кеннеди даврида Совет Иттифоқи билан ядро инқирози эҳтимоли фонида ташкил этилган.


У ерда махфий видеоконференциялар, реал вақт режимида сунъий йўлдош ва разведка маълумотларига кириш, ҳарбий операцияларни кузатиш имконияти мавжуд.

Хусусан, АҚШ президенти Барак Обама томонидан 2011 йил 1 май куни Покистоннинг Абботобод шаҳрида амалга оширилган, Усама бин Ладенни йўқ қилиш махфий ҳарбий амалиёти ҳам айни шу хонадан бошқарилган.

Мавзуга оид

14:08
Яман ҳусийлари Қизил денгиздаги АҚШ кемаларига ҳужумлар уюштириш ниятида

12:57
АҚШ яқин 48 ичида Эроннинг эҳтимолий жавоб зарбасига тайёргарлик кўрмоқда — NBC News

11:58
Бу содир бўлди: АҚШ тарихда илк марта Эронга зарба берди

11:39