Давлат департаменти бутун дунё бўйлаб АҚШ фуқароларига эҳтиёт бўлишни тавсия қилди
Давлат департаменти бутун дунё бўйлаб АҚШ фуқароларига эҳтиёткорликни кучайтиришни тавсия қилди.

Фото: KL / HB / CLH / Reuters
АҚШ Давлат департаменти хорижда яшовчи ёки саёҳат қилаётган америкалик фуқароларга огоҳлантириш бериб, Яқин Шарқдаги вазият туфайли эҳтиёткорликни кучайтиришни тавсия қилди.
«Исроил ва Эрон ўртасидаги можаро Яқин Шарқда транспорт ҳаракатида узилиш ва ҳаво ҳудудининг вақти-вақти билан ёпилишига олиб келди. Хорижда АҚШ фуқаролари ва манфаатларига қарши намойишлар ўтказилиши мумкин. Давлат департаменти бутун дунё бўйлаб АҚШ фуқароларига эҳтиёткорликни кучайтиришни тавсия қилади», — дейилади Давлат департаменти сайтида.
Унда АҚШнинг Эрондаги ядровий иншоотларга ҳужумлари ҳақида ҳеч қандай гап йўқ, деб ёзади AFP.
Огоҳлантириш бутун дунё бўйлаб амал қилади.
Мавзуга оид

19:25
Форс кўрфазида мингга яқин кема иштирокида тирбандлик юзага келди

17:48
“Тартибсизлик йўлидаги янги қадам” — АҚШнинг Эронга зарбасига дунё давлатлари ва сиёсатчилар қандай реакция билдирди?

17:42
Эрон ядровий иншоотлардан 408 кг бойитилган уранни олиб чиқишга улгурди – ОАВ

17:29