Ўзбекистон жанубида ҳарорат 45 даражагача кўтарилиши кутиляпти
Бугун, 23 июн куни кундузи Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик кутилмайди.

Фото: Kun.uz
"Ўзгидромет" хабарига кўра, шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат +35...+40, жанубда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда +42...+44 даражагача бўлади.
Пойтахтда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат +38...+40 даража бўлади.
Тоғли ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди, фақат Фарғона вилоятининг айрим тоғли ҳудудларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ кузатилиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат +28...+33 даража бўлади.