Ўзбекистонда курерлик фаолиятини амалга ошириш тартиби белгиланди
Электрон тижоратда курерлик хизмати фаолиятини амалга ошириш тартиби белгиланди.

Фото: Fotolia / Narong Jongsirikul
“Электрон тижоратда курерлик хизмати фаолиятини амалга ошириш тартиби тўғрисида”ги низом Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди.
Низом электрон тижоратда курерлик хизмати фаолиятини амалга ошириш тартибини белгилайди.
Низомга кўра, курер тадбиркор ҳамда етказиб бериш хизмати операторлари билан меҳнат шартномаси ва (ёки) фуқаролик-ҳуқуқий шартномалар асосида товарларни етказиб берувчи жисмоний шахс, шу жумладан ўзини ўзи банд қилган шахс ҳисобланади.
Етказиб бериш хизмати операторлари ва курерлар, шартномада назарда тутилган бўлса, харидорлардан товар ва (ёки) етказиб бериш хизматлари учун тўловларни қабул қилишга ҳақли.
Бунда, назорат-касса техникасини мажбурий қўллаш ёки электрон ёхуд қоғоз шаклида чек (квитанция) тақдим этилиши лозим.
Озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб беришда транспорт воситалари ва термоконтейнерларни тоза ҳамда соз ҳолатда бўлиши, мунтазам ювилиши ва дезинфекция қилинишига амал қилиш лозим.
Курерга қуйидагиларни амалга оширишга йўл қўйилмайди, жумладан:
🔹 товарнинг қадоғини ўзбошимчалик билан очиш;
🔹 харидорларнинг шахсий маълумотлари ва етказиб берилаётган товар ҳақидаги маълумотларни учинчи шахсларга ошкор қилиш.
Мавзуга оид

15:20 / 05.03.2025
Ўзбекистонда андеррайтинг фаолияти тўғрисидаги низом тасдиқланди

07:34 / 25.07.2023
Ҳукумат давлат муассасалари тўғрисидаги низомни тасдиқлади

16:13 / 27.06.2023
ОАВни қўллаб-қувватлаш бўйича 5 та низом тасдиқланди

09:11 / 03.08.2022