Арманистон бош вазири Пашинян давлат тўнтаришига уриниш бўлганини эълон қилди
Фитначилар рўйхатида собиқ президентлар, таниқли сиёсатчи ва тадбиркорлар борлиги таъкидланмоқда.

Фото: primeminister.am
Арманистоннинг Civic нашри мухолифат томонидан Арманистоннинг амалдаги ҳукуматига қарши «тўнтариш режаси» тайёрланганини маълум қилди.
Нашрга ҳавола дарҳол бош вазир Никол Пашиняннинг Facebook саҳифасида пайдо бўлди.
«Бу жараён тарихга «аблаҳларнинг муваффақиятсиз давлат тўнтариши» сифатида киради», деб изоҳ берди бош вазир.
Civic нашрининг таъкидлашича, «мухолифатдаги ишончли манбалардан» олинган ҳужжатда босқичма-босқич ҳаракатлар режаси, иштирокчилар ва фитначилар ихтиёридаги ресурслар рўйхати келтирилган.
Civic «Тўнтариш стратегияси» номли етти саҳифалик номаълум ҳужжатнинг сканерларини нашр этди. У «Мақсад Никол Пашинян режимини ағдариш» сўзлари билан бошланган. Шунингдек, ҳокимиятни халқ, черков ва бошқа тузилмаларга ўтказиш жараёни 23 июлдан бошланиши кераклиги таъкидланади.
«Кадрлар» бўлимида бир қатор сиёсий ва жамоат арбоблари: Арманистоннинг собиқ президентлари Роберт Кочарян ва Серж Саргсян, «Ватан учун Товуш» ҳаракати етакчиси Баграт Србазан, яқинда ҳибсга олинган россиялик миллиардер Самвел Карапетян, «Обод Арманистон» партияси асосчиси, миллионер Гагик Царукян, шунингдек, «Россия темир йўллари»га қарашли «Газпром Арманистон» ва «Жанубий Кавказ темир йўли» компаниялари бор.
Civic бошқа тафсилотларни келтирмади, уларни кейинроқ нашр этишга ваъда берди.
Май ойи охирида Пашинян Арман Апостол черкови (ААЧ) раҳбари Гарегин II шахсига қарши кампанияни кучайтириб, уни турмуш қурмаслик ҳақидаги ваъдасини бузганликда айблади. Бош вазир католикосдан ўз лавозимини тарк этишни талаб қилди ва янги сайлов ташкил этишга уринмоқда. 18 июн куни Россиянинг «Ташир» компаниялар гуруҳи эгаси, ААЧ ҳомийларидан бири Самвел Карапетян Ереванда ҳокимиятни эгаллаб олишга чақиришда айбланиб, ҳибсга олинди.
Мавзуга оид

12:42 / 21.06.2025
Туркия етакчиси Арманистон бош вазири билан тарихий учрашув ўтказди

18:58 / 13.06.2025
Арманистонда собиқ бош вазир Овик Абрамян қўлга олинди

21:12 / 23.05.2025
Туркияда 2016 йилги давлат тўнтаришига алоқадор ўнлаб ҳарбийлар ҳибсга олинди

21:45 / 22.04.2025