Ўзбекистон | 19:00 / 24.06.2025
1179
2 дақиқада ўқилади

Market Yandex Go Самарқандда ишга тушди

Самарқанд аҳолиси ва меҳмонлари энди Yandex Go иловаси орқали Market хизматидан фойдаланган ҳолда товарларга буюртма беришлари мумкин. Market’да шахсий тавсияларга асосланган маҳсулотлар рўйхати мавжуд. Хизмат маҳсулотларни хусусиятлари ва нархлари бўйича таққослаш имконини беради.

Фото: Yandex Go

Market орқали электрон жиҳозлар, маиший техника, уй ва таъмирлаш учун товарлар, кийим-кечак ва пойабзал, гўзаллик воситалари ҳамда бошқа кўплаб маҳсулотларни харид қилиш мумкин. Шунингдек, Market’да Yandex Factory — компаниянинг ўз ишлаб чиқариш йўналишига оид товарлар ҳам мавжуд.

Товарларни етказиб бериш Market’да курьер орқали ёки буюртмаларни топшириш пунктига (БТП) амалга оширилиб, ҳозирда Самарқандда дастлаб 10 та БТП фаолият юритишни бошлаган. Буюртма учун тўлов иловада карта орқали, шунингдек БТПда нақд пул ёки карта орқали тўлов амалга оширилади. Yandex Split хизмати орқали бўлиб тўлаш имконияти ҳам мавжуд. Ушбу хизмат ёрдамида харидор маҳсулот нархининг бир қисмини дарҳол тўлаб, қолган сумма эса харидорнинг бириктирилган картасидан белгиланган жадвал асосида ечиб борилади. Фойдаланувчилар 2, 4 ёки 6 ойлик бўлиб тўлаш тизимидан фойдаланишлари мумкин.

REGISTON промокоди билан Market’нинг Самарқанд шаҳри ва вилоятдаги янги фойдаланувчилари биринчи буюртма учун 50% чегирмага эга бўладилар. Максимал чегирма миқдори — 80 000 сўм бўлиб, ушбу чегирмадан 2025 йил 31 июлгача фойдаланиш мумкин бўлади.*

 Самарқанд — Тошкентдан кейин хизмат ишга тушган иккинчи шаҳар бўлди. Йил охиригача Market Ўзбекистоннинг яна бир нечта ҳудудларида ҳам ишга туширилади.

*Промокод амал қилиш муддати: 17.06.2025 – 31.07.2025. Етказиб бериш хизматига чегирма амал қилмайди. Промокодлардан фойдаланиш қоидалари билан қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин:

https://yandex.com/legal/marketplace_promocode_uz/uz/

Мавзуга оид