Ўзбекистон | 13:14
748
2 дақиқада ўқилади

Миллий малака тизимини тартибга солиш бўйича айрим ҳужжатлар тасдиқланди

Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон миллий малака тизимини тартибга солишга қаратилган айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида» қарори қабул қилинди.

Ҳужжат билан Малакани баҳолаш маркази тўғрисидаги намунавий низом тасдиқланди. Унинг асосий вазифалари:

  • баҳолаш воситаларини ишлаб чиқиш, тегишли тармоқ кенгашининг экспертизасини ўтказиш;
  • касбий стандартлар ва малака талабларига мувофиқ таълим натижаларини баҳолаш, тасдиқлаш (тан олиш, валидация, сертификация) учун касбий имтиҳонларни ўтказиш;
  • миллий малака тизими тўғрисидаги қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
  • номзод малакасини баҳолашда ошкоралик ва объективликни таъминлаш механизмларини жорий этиш.

Марказ касбий стандартлар ва малака талаблари асосида ҳар бир касб (малака) бўйича ягона баҳолаш воситаларини ишлаб чиқади ва жойлаштиради. Баҳолаш воситаларининг амал қилиш муддати – беш йил. Баҳолаш воситалари:

  • умумий маълумотлар (тегишли тармоқ кенгаши, Марказ ва касб (малака) номи, касбий стандарт ёки малака талаби номи, малака даражаси ва имтиҳон шакллари);
  • касбий имтиҳоннинг назарий ва амалий шакллари учун топшириқлар ва уларнинг тавсифи (тест саволлари, меҳнат функциялари ва амаллари рўйхати, зарур жиҳозлар, материаллар, йўриқномалар);
  • баҳолаш мезонлари;
  • меҳнат муҳофазаси, саноат, техник ва ёнғин хавфсизлиги қоидалари, шунингдек санитария қоидалари, меъёрлар ва гигиена нормативлари тавсифи;
  • баҳолаш воситасини ишлаб чиқишда фойдаланилган материаллар рўйхати.

 
Вазирлар Маҳкамаси қарори билан қуйидагилар тасдиқланди:

  • Касбий малакаларни ривожлантириш бўйича Республика кенгаши тўғрисидаги низом;
  • Касбий малакаларни ривожлантириш бўйича тармоқ кенгашлари тўғрисидаги намунавий низом;
  • Малакани баҳолаш марказларини аккредитациядан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти.

Мавзуга оид