Ўзбекистон | 19:42 / 24.06.2025
1995
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ва Мўғулистон ўртасида қўшма декларация имзоланди

Ҳужжат икки давлат ўртасидаги кенг қамровли шериклик муносабатларини ўрнатишни назарда тутади.

Улан-Батор шаҳрида ўтган олий даражадаги музокаралар якунида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Мўғулистон президенти Ухнаагийн Хурэлсух кенг қамровли шериклик муносабатларини ўрнатиш тўғрисидаги қўшма декларацияни имзолади.

Шунингдек, президентлар ҳузурида қуйидаги ҳужжатлар имзоланди:

- ўсимликлар карантини ва ҳимояси, олий таълим, тоғ-кон саноати, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, жиноятчиликнинг олдини олиш ва унга қарши курашиш, соғлиқни сақлаш ва тиббиёт фани, жисмоний тарбия ва спорт соҳаларида ҳамкорлик тўғрисидаги битимлар;

- икки мамлакат архив идоралари ўртасидаги ҳамкорлик тўғрисида баённома;

- Ўзбекистон Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги билан Мўғулистон Иқтисодиёт ва тараққиёт вазирлиги ўртасида, ташқи ишлар вазирликлари ўртасида 2026-2027 йилларга мўлжалланган, Ўзбекистон Маданият вазирлиги билан Мўғулистон Маданият, спорт, туризм ва ёшлар вазирлиги ўртасида 2025-2028 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастурлари;

- Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Мўғулистон Озиқ-овқат, қишлоқ хўжалиги ва енгил саноат вазирлиги ўртасида қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш бўйича ҳамкорлик режаси;

- Ўзбекистон Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги билан Мўғулистон Маданият, спорт, туризм ва ёшлар вазирлиги ўртасида экотуризм соҳасидаги ҳаракатлар режаси.

Мавзуга оид