Путиннинг НАТО билан эҳтимолий уруши дунёга 1,5 триллион долларга тушиши мумкин – ОАВ
Агар уруш бошланса, биринчи йилда глобал ишлаб чиқаришни 1,3 фоиз ёки 1,5 триллион долларга қисқартириши мумкин, бу Украинага тўлиқ миқёсли босқин таъсирига деярли тенг.

Фото: Getty images
Европа айни дамда Владимир Путин даврида Россиянинг ҳарбий кучайишини кузатмоқда. У бир неча йил олдин ишонарсиз бўлган таҳдидга қарши курашишга ҳаракат қилмоқда: Россия билан урушга.
Bloomberg маълумотларига кўра, Россия артиллерия снарядлари, учувчисиз самолётлар ва ракеталарни тез орада Украинадаги қўшинлари эҳтиёжларидан ошиб кетадиган тезликда ишлаб чиқармоқда.
Нашр Россия ва НАТО ўртасидаги уруш ҳозир бошланмаслиги сабабларидан бирини айтиб ўтди. «НАТО ҳудудида уруш бўлиши эҳтимоли паст, чунки Россия ҳали имкониятларга эга эмас ва эҳтимол икки фронтда уруш бўлишини хоҳламайди», деди журналистлар.
Ўз навбатида, НАТО бош котиби Марк Рютте Россия 5 йил ичида алянс аъзосига ҳужум қилиши мумкинлигини тахмин қилди, бу Германия канцлери Фридрих Мерц ва Европанинг бир қанча разведка агентликлари башоратларига мос келади.
Шу билан бирга, нашр таъкидлаганидек, Дания бундан ҳам даҳшатли прогнозга эга. Унинг фикрича, Путин 6 ой ичида қўшни давлат билан маҳаллий урушга киришиши мумкин (бу ерда улар Болтиқбўйи мамлакатларини назарда тутади) ва 2 йил ичида бир ёки бир нечта НАТО давлатларига реал таҳдид солиши мумкин.
Bloomberg ҳисоб-китобларига кўра, агар уруш бошланса, биринчи йилда глобал ишлаб чиқаришни 1,3 фоиз ёки 1,5 триллион долларга қисқартириши мумкин, бу Украинага тўлиқ миқёсли босқин таъсирига деярли тенг. Агар уруш Европанинг бошқа давлатларига тарқалса, йўқотишлар анча катта бўлади.
Таъкидланишича, босқин саҳналаштирилган ҳодиса ёки гибрид ҳужум билан бошланиши мумкин. Вилнюсдан тўхтовсиз ўтадиган Москва-Калининград темир йўл линияси заиф нуқталардан биридир.
Литва собиқ ташқи ишлар вазири Габриелиус Ландсбергис биринчи қадам сифатида Россия Литвада Москва-Калининград поездини тўхтатиш баҳонасини ўйлаб топиши мумкинлигини айтди. Кейин Кремл қамалда қолган Россия фуқароларини ҳимоя қилиш ниқоби остида қўшин юбориши ва Литвани амалда босиб олиши мумкин. Журналистлар бундай вазиятда Трамп ҳеч нарса қилмаслигини тахмин этди.
Мавзуга оид

19:19 / 24.06.2025
Путин Россияда миллий мессенжер яратиш тўғрисидаги қонунни имзолади

15:03 / 24.06.2025
Рютте: Киев НАТО давлатларидан ҳарбий ёрдамга ишониши мумкин

13:06 / 24.06.2025
Россия тунда 97 та дрон билан Украинага ҳужум қилди

11:12 / 24.06.2025