Фан-техника | 01:37
830
2 дақиқада ўқилади

Tesla Техасда роботакси сервисини ишга туширди

Ўнта ҳайдовчисиз электромобил синовлар давомида махсус таклиф қилинган йўловчиларни ташиш билан шуғулланади.

Фото: Reuters

Tesla компанияси Техас штатининг Остин шаҳрида роботакси сервисини ишга туширди

Тест гуруҳи тахминан 10 та ҳайдовчисиз электромобилдан иборат бўлиб, улар таклиф қилинган йўловчиларни ташиш билан шуғулланади.

Компания раҳбари Илон Маскка кўра, сўнгги кунларда автомобил ишлаб чиқарувчи чекланган ҳудудда синовдан ўтказилаётган роботакси учун танланган шахслардан иборат гуруҳга таклифномалар юборган. Сафарлар учун 4,2 доллар миқдорида тўловларни амалга ошириш керак бўлади.

Олдинроқ Маск яқин ойларда сервис АҚШнинг бошқа шаҳарларида ҳам тақдим этилиши, роботаксилар сони мингтага етказилишини маълум қилганди.

Дастур доирасида оддий Model Y машиналаридан фойдаланилмоқда, улар камера ва датчиклар билан жиҳозланган. Тўлиқ автоном Cybercab электромобили устида эса ҳозирда ишлар давом этмоқда.

«Бу Tesla’нинг модификация қилинмаган автомобиллари бўлиб, улар тўғри заводдан келади», — деган эди Маск.

Шу билан бирга, Техас губернатори Грег Эбботт 20 июн куни ҳайдовчисиз транспорт воситаларидан фойдаланиш учун штат рухсати талаб этиладиган қонунни имзолади. У 1 сентябрдан кучга киради. Бу давлат амалдорлари ҳайдовчисиз бошқариладиган транспорт воситалари соҳаси эҳтиёткорлик билан ҳаракат қилишини хоҳлаётганини англатади, дейди экспертлар.

Мавзуга оид