Жамият | 12:13
2144
1 дақиқада ўқилади

Чиноздаги бозорда савдо расталарида ўғрилик содир этганлар ушланди

Тошкент вилоятининг Чиноз туманидаги деҳқон бозорида содир этилган ўғрилик фош этилди. 

Фото: ИИББ

Вилоят ИИББ хабар беришича, 4 нафар шахс савдо расталаридан тахминий нархи 5,2 млн сўмлик қўл телефонлари ва аксессуарларни ўғирлаб, воқеа жойидан яширинган. 

Туман ИИБ ходимлари томонидан улар қўлга олинди. Гумонланувчи шахслар томонидан ўғирланган буюмлар жабрланувчиларга қайтарилган. 

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид