Жамият | 17:42
2203
1 дақиқада ўқилади

«Тошкент метрополитени» тирбандликлар ҳақидаги эътирозларга жавоб қайтарди

Корхонанинг хабар беришича, бугунги кунда ҳар бир йўналишда йўловчилар оқимидан келиб чиққан ҳолатда поездлар ҳаракати жадвал асосида йўлга қўйилган.

Фото: Kun.uz

«Тошкент метрополитени» ДУК ижтимоий тармоқларда «Метрода тирбандликлар кузатилмоқда» мазмунида тарқалган хабарларга изоҳ берди. Қайд қилинишича, бу ҳақиқатга тўғри келмайди.

«Бугунги кунда ҳар бир йўналишда йўловчилар оқимидан келиб чиққан ҳолатда поездлар ҳаракати жадвал асосида йўлга қўйилмоқда. Шунингдек, доимий равишда эрталабки ва кечки тиғиз вақтларда йўналишларда поездлар сони оширилиб, қўшимча захира поездлар ҳам ҳаракатланмоқда», дейилади хабарда.

Таъкидланишича, ижтимоий тармоқларда «Беруний» бекатидаги тирбандликлар ҳақида бўрттирилган (ёлғон) маълумот тақдим этилган. «Тошкент метрополитени» ДУК масъул ходимлари томонидан охирги 1 ой давомида «Беруний» метро бекатидаги барча камералардаги ёзувлар тўлиқ ўрганиб чиқилган. Ўрганишлар асосида бекатда бу каби ҳолат юз бермагани аниқланган.

Мавзуга оид