Ўзбекистон | 13:25
528
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонга келган хорижлик сайёҳлар сони 3 млндан ошди

Ўзбекистонга неча нафар хорижлик сайёҳлар ташриф буюргани маълум қилинди.

2025 йилнинг январ-апрел ойларида жами 3,1 млн нафар чет эл фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюрган. 

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 987,9 минг нафарга ёки 46,4 фоизга ошган.

Ушбу кўрсаткич сафар мақсадлари кесимида қуйидагича:

  • қариндошларни йўқлаш — 2,1 млн нафар;
  • сайёҳлик — 434,4 минг нафар;
  • хизмат юзасидан — 374,6 минг нафар;
  • тижорат — 152,1 минг нафар;
  • даволаниш — 33,3 минг нафар;
  • ўқиш — 7,9 минг нафар.

Мавзуга оид